Жорий йилнинг 3–4 май кунлари кунлари Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрида Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг навбатдаги 41- ҳамда Марказий Осиё Мувофиқлаштирувчи электр энергетика кенгашининг 39-йиғилиши бўлиб ўтади.

Энергетикларнинг анъанавий ишчи йиғилишларида  2022–2023 йил куз-қиш мавсумида Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими бўйича бажарилган ишлар сарҳисоби, 2023 йил суғориш — мелиорация мавсумида энергетикларнинг иш тартиби, Тожикистон Республикаси энергетика тизимининг Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими билан параллел ишлашини қайта тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, Қозоғистон Бирлашган энергетика тизими ва Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизимларини ривожлантириш бўйича қўшма концепциянинг ҳолати тўғрисида энерготизимлар раҳбарлари ҳисоботлари, шу билан бирга,  бошқа бир қатор масалалар муҳокамаси кун тартибига киритилган.

Йиғилишда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Исақулов ва соҳа мутахассислар иштирок этади.

Бундан ташқари, йиғилишларда Қозоғистоннинг “KEGOC” акциядорлик жамияти, Тожикистоннинг “Барки Точик” очиқ турдаги акциядорлик жамияти холдинг компанияси, Қирғизистоннинг “Қирғизистон миллий электр тармоқлари” очиқ турдаги акциядорлик жамияти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонаси ҳамда “Энергия” мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этиши кутилмоқда.  

Насиба Зиёдуллаева,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эртага Тожикистонда Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими аъзоларининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини бошлайди