Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Ўзбекистонда узоқ йиллардан буён турли хил кабел ва электр ўтказгичли симлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётган “Deutsche Kabel AG Taschkent” қўшма корхонаси ва Ўзбекистон-Германия ишбилармонлар уюшмаси ижрочи директори жаноб Фалк Порше билан учрашди.

Суҳбат давомида мазкур корхона бугунги кунда фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида “Олмалиқ КМК” АЖ билан ҳамкорликда Чирчиқ шаҳрида амалга оширилган янги лойиҳа борасида фикр алмашилди. Қўшма корхона раҳбари бу лойиҳа борасида ҳамкорлик қилиш манфаатли эканини таъкидлаб, корхона ишга тушиши натижасида йилига 50 минг тонна мисни қайта ишлаш имконияти яратилишини алоҳида қайд этди. Ҳозирги пайтда соҳада янги инвестиция лойиҳалар ва истиқболли йўналишлар устида иш олиб борилмоқда. Бу эса мис ва мисни чуқур қайта ишлаш каби бир қатор йўналишларни ўз ичига олади. 

Учрашувда томонлар келгуси режалар, соҳани ҳудудда кенг ривожлантириш ҳақида сўз юритди. Маълумот учун, ОКМК томонидан жорий йил март ойида мис рудасини қазиб олиш режаси 104,5 фоизга, мис хом ашёсини қайта ишлаш вазифаси 102,7 фоизга, мис катоди ишлаб чиқариш вазифаси 100,8 фоизга, ўз хом ашёмиздан мис катоди ишлаб чиқариш режаси 100,9 фоизга бажарилган. 

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мис ишлаб чиқаришда хориж тажрибаси