-

Сен – шохлари осмонларга  

Тегиб турган чинорим,  

Ота десам,  

Ўғлим деб,  

Бош эгиб турган чинорим,  

Қўйнимдаги ифтихорим,  

Бўйнимдаги туморим,  

Ўзинг менинг улуғлардан  

Улуғимсан, Ватаним!   

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/uIdmDrCf61c" title="Улуғумсан, ватаним!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Андижон шаҳри марказидаги Муҳаммад Юсуф майдонида эл суйган ижодкор, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 69 йиллигига бағишланиб, “Улуғимсан, Ватаним” деб номланган адабий-маданий тадбир шоирнинг ана шу гўзал сатрлари билан бошланди.  

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, вилоятдаги олий ўқув юртлари ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда шоир ва ёзувчилар, адабиёт мухлислари, умумтаълим мактаблари, олий ўқув юртлари ўқитувчи, ўқувчи ва талабалари, кенг жамоатчилик вакиллари, ижодкор ёшлар иштирок этди.

Тадбир аввалида иштирокчилар томонидан Муҳаммад Юсуф бюсти пойига гулчамбарлар қўйилиб, марҳум шоирга юксак эҳтиром кўрсатилди.  

Муҳаммад Юсуф ўз она халқининг юксак орзу-интилишлари, армонлари, эртанги кунга бўлган умид ва ишончини ўз овози, ўз сози билан жўшиб куйлаган. У шу халқ билан кулди, шу халқ билан йиғлади, унинг билан ёнди. Бир жўмард ўғлидан эъзоз топган она юрт ҳам уни бошига кўтарди, бағрида ардоқлади, ёзганларини ватанпарварлик ва миллатсеварлик йўлида байроқ қилди.  

[gallery-11591]

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоира Хуршидабону, Андижон давлат университети доценти шоир, Ҳалим Карим Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди, айниқса, унинг юртни, юксак инсоний фазилатларни улуғловчи бетакрор сатрлари халқимиз қалбидан мустаҳкам жой олганлиги, шоир шеърлари халқимиз, ёшларимиз қалбида ватанпарварлик, юртга фидойилик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.   

Тадбир ҳақиқий адабиёт, шеърият байрамига айланди.  

– Халқимизнинг ардоқли шоири Муҳаммад Юсуфнинг серқирра ва бетакрор ижоди киши маънавиятини бойитиш билан бирга, жуда катта тарбиявий аҳамиятга эга, – дейди Ўзбекистон Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилояти бўлими раҳбари Зилола Тоштемирова. – Айниқса, шоир шеърлари тилининг соддалиги, оддий халқ ҳаёти, кечинмалари содда, лекин гўзал ва таъсирли сатрларда баён этилганлиги билан юртдошларимиз қалбига чуқур кириб борган. Бир сўз бўлан айтганда, Муҳамад Юсуф ижоди, шеърияти ўзининг халқчиллиги, инсон қалбига, маънавиятига яқинлиги билан ажралиб туради.  

Шоирнинг содда, самимий ва рост сўз айтиш иқтидори, айтганда ҳам ҳеч кимга ўхшамайдиган, ўқиганда ёдингизга, куйлаганда тилингизга ўрнашиб, дарров қадрдон бўлиб қоладиган мисралари унинг шеърга илоҳий эътиқод қўйиб яшаганидан нишона.  

Тадбирда ижодкор ва ҳаваскор ёшлар томонидан шоир шеърларидан намуналар, шунингдек, шоирга атаб ёзилган шеърлар ўқилди, санъаткорлар томонидан шоир шеърлари билан айтиладиган қўшиқлар янгради.  

– Муҳамад Юсуф шеърларини жуда ёқтираман, кўп шеърларини ёд олганман, – дейди тадбир иштирокчиси, ёш ижодкор Бокирахон Мўйдинова. – Бўлиб ўтаётган тадбир нафақат шиоир хотирасини ёд олиш, ижодини тарғиб этиш, балки Ватанни севиш, ардоқлаш маъносида ҳам биз ёшларга катта маънавий ва руҳий озуқа беради.  

Муҳаммад Юсуф таваллудининг 69 йиллигига бағишланган бу каби адабий тадбирлар вилоятдаги таълим муассасаларида, хусусан, шоир туғилиб ўсган Марҳамат туманидаги Қовунчи маҳалласида кечга қадар давом этади.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

З. УМРЗОҚОВ (сурат),  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ