Шундай касблар борки, уларда фақатгина эркак кишиларнинг ишлашини тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда аёлларимиз ҳам жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида барча соҳаларда меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. “Конимехтумангаз” газ таъминоти бўлимида чилангар бўлиб ишлаб келаётган Моҳигул Тўхтаева ҳам ана шундай фаол, меҳнаткаш аёллардан бири.

Моҳигул Тўхтаева мана бир неча йилдирки туман марказидан анча олисда жойлашган, қир-адирлар билан туташиб кетган “Зафаробод” қўрғони аҳолисига хизмат кўрсатиб келади. Бугунги кунда Конимех тумани “Зафаробод” маҳалласида 1985 та хонадон бўлиб, шундан 1336 таси кўп қаватли уйлар, қолгани ҳовли хонадонларига тўғри келади. Аҳоли хонадонларида мавжуд барча газ жиҳозлари сони 2646 та. Моҳигул Тўхтаева ҳар куни қайсидир хонадонда бўлиб, йилига бир маротаба техник кўрик ҳамда уч марта профилактик кўрикни амалга оширади. Маҳалла аҳли ҳам чилангар қаҳрамонимизни ишининг устаси ва хушмуомалалиги учун ҳам алоҳида ҳурмат қилишади.  

Ҳар хил характердаги одамлар билан мулоқот қилиш, уларнинг газ жиҳози техник созлигини таъминлаш ва ис газига қарши тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, муҳими, буларнинг барчасини астойдил бажариш аслида осон юмуш эмас. Шунга қарамай, чилангар Моҳигул Тўхтаева ўзига берилган топшириқни тўлиқ ва сифатли бажаришни одат қилган.  

–  Хонадонларимиздаги газ жиҳозларига синглимиз Моҳигул хизмат кўрсатади, – дейди маҳалла фаоли Саъдулла Солиев. –  Қачон мурожаат қилсак, йўқ демасдан келиб ўз вазифасини бажаради. У ўз ишининг устаси. Ширинсўз ва тажрибали. Шунча йилдан буён ҳурмат-эътибор қозониб, халққа хизмат қилиб келяпти.  

Аслида ҳар бир касбнинг ўзига яраша машаққати, қийинчилик томонлари бор. Моҳигул Тўхтаеванинг яна бир ютуғи, унинг “газчи”лар оиласига келин бўлиб тушгани. Раҳматли қайнотаси 35 йил тизимда меҳнат қилган. Турмуш ўртоғи ҳам газ идорасида фаолият олиб борган, соҳанинг барча пасту баландини тушунадиган инсон. Шунданми, оиласида ҳам қаҳрамонимизни қўллаб-қувватлашади, икки фарзанди эса икки қаноти.  

– Мен ҳам узоқ йиллар давомида шу соҳада иш олиб борганман, – дейди М.Тўхтаеванинг турмуш ўртоғи Меҳриддин Улуғов. – Тизимда ҳам бошқа йўналишларда бўлган қийинчиликлар мавжуд. Лекин у қийинчиликларни мардонавор енгиб, ишни ҳам, оилани ҳам биргаликда олиб бормоқда. Иш юзасидан ўзаро маслаҳатлашамиз. Билмаганларини тажрибамдан келиб чиққан ҳолда ўргатаман. Иш юзасидан турли характердаги инсонлар билан учрашишга тўғри келади. Турли гап-сўзлар бўлади. Барчасидан оғир-босиқлик, муомала билан гаплашиб, чиқиб кетиш керак.

Аёл киши учун ҳам ишда, ҳам оилада ўзини бахтли ҳис этишдан ортиқроқ саодат бормикан? Моҳигул Тўхтаева оилада меҳрибон она, суюкли рафиқа, фарзандлари тарбияси, ўқиши, юриш-туришига талабчан аёл.  

– Иш фаолиятимни Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида газ идорасида бошлаганман ва 2012 йилдан Зафаробод қўрғонида ишлаяпман, – дейди қаҳрамонимиз. – 2017 йилдан буён чилангар вазифасида ишлайман. Ишимдан мамнунман. Оилам, турмуш ўртоғим доимо қўллаб-қувватлайди. Кайфиятим йўқ вақтлари кайфиятимни кўтаришга ҳаракат қилишади. Шунда барча қийинчиликлар эсдан чиқади. Узоқ манзилларга пиёда борган кунларим ҳам бўлган. Хонадон соҳибларининг хушмуомалалиги, турмуш ўртоғимнинг далдаси барча чарчоқларимни унутишга ёрдам беради.  

“Зафаробод” маҳалласи аҳолисига сервис хизмати кўрсатиб келаётган чилангар аёл Моҳигул Тўхтаевани чин маънода “халқ хизматидаги аёл”, деса бўлади. Қаҳрамонимиз ҳар куни яхши ниятлар, орзулар билан иш бошлайди, янги тонгларни қарши олади. Бутун бир куннинг хайрли кечиши ҳам эзгу амал, эзгу ниятларга боғлиқ, аслида.  

А.Бўриев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Газчилар оиласи”нинг чилангар келини