АОКАда ўтказилган брифингда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров 2023/2024 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига аниқ фанлар йўналишига қабул 5-11 синфларга, табиий фанлар йўналишига 7-11 синфларга, кейинги ўқув йилларида 5 ва 7-синфларга амалга оширилади.  

Ҳар бир синфга 24 нафардан ўқувчи қабул қилинади. Кириш имтиҳонлари натижалари Агентлик томонидан оммавий ахборот воситаларида имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун мобайнида эълон қилинади.  

Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг кириш имтиҳонларидан ўтган ўқувчилар тўлиқ бепул таълим олади.  

Кириш имтиҳонлари натижалари қайта кўриб чиқилмайди. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича имтиҳон материаллари талабгорларга тақдим этилмайди.  

Президент мактаблари имтиҳонларининг 2-босқичидан ўтолмаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади.  

Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг танловида иштирок этиш учун хоҳиш билдирган ўқувчининг ота-онаси жорий йилнинг июнь ойида Агентликнинг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда керакли ҳужжатларни топшириши лозим.  

(Талабгорнинг охирги 2 ой давомида тушган фотосурати, талабгор ва унинг ота-онаси (қонуний вакиллари)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари алоқа учун телефон рақами платформага киритилади)  

Агентлик томонидан тасдиқланадиган халқаро, минтақавий ёки асосий фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндор бўлган (1, 2, 3-ўринлар) умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари ўз ҳудудида жойлашган ихтисослаштирилган мактабларга умумий қабул параметрлари доирасида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади.  

Шунингдек, Президент мактабларининг 5-синф кириш имтиҳонлари 2-босқичида иштирок этиб, ўқишга кира олмаган талабгорлар ҳужжат топшириш жараёнида ўз ҳудудидаги ўзлари танлаган ихтисослаштирилган мактаблардан бирида ўқиш истагини билдирган тақдирда квотанинг 50 фоизи доирасида баллар кетма-кетлиги асосида имтиҳонсиз мазкур ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинади.  

Бунда, талабгорлар Президент мактабига саралаш имтиҳонларининг иккинчи босқич жавоблари эълон қилинган кундан бошлаб 5 (беш) иш куни давомида ихтисослаштирилган мактаб директори номига ўқишга қабул қилишни сўраб ариза билан мурожаат этишлари лозим.  

Ўқувчилар фақат ўзлари ўқиётган умумтаълим муассасаси жойлашган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳри)даги ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга ўқишга қабул қилинади.  

Ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчилари давлат ташкилотларида ишлайдиган ота-онасининг иш жойи битта ҳудуддан бошқа ҳудудга ўзгарган тақдирда, ўша ҳудуддаги ихтисослаштирилган мактабда бўш ўрин мавжуд бўлганда ўқувчининг ўқишини кўчиришга рухсат этилади.  

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент мактаблари имтиҳонларининг 2-босқичидан ўтолмаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади