Қадим ва бой тарихга эга юртимизда тарихий обида ҳамда маданий ёдгорликлар жуда кўп. Улар халқимизнинг ўтмишини ўзида мужассам этган миллий қадриятларимиз намунаси, халқимизнинг бебаҳо мулки ҳисобланади Қолаверса, юртимиздаги юзлаб кўҳна ва бетакрор обидалар асрлар давомида жаҳон аҳлини лол этиб келмоқда. Шу боис, уларни ўрганиш, муҳофаза қилиш, келажак авлодга бус-бутун етказиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада Андижон вилоятида ҳам эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.

– Бугунги кунда вилоятимизда маҳаллий ва республика аҳамиятига молик 422 та моддий ва маданий мерос объектлари рўйхатга олинган, – дейди Андижон вилояти маданий мерос бошқармаси бошлиғи Бекзодбек Умаров. – Улардан 221 таси археологик, 74 таси меъморий ёдгорликлар, 42 таси монументал санъат асарлари, 85 таси диққатга сазовор жойлар ва зиёратгоҳлардир. Маданий мерос объектларининг 400 таси давлат, 22 таси хусусий мулк тасарруфидаги масканлар ҳисобланади. 

Моддий ва маданий мерос объектларининг 241 таси юртимиз тарихи ва маданияти учун алоҳида аҳамиятга молик тарихий, илмий, меъморий, бадиий ва мемориал қимматга эга бўлган мамлакат аҳамиятидаги объектлари саналади. Кейинги йилларда вилоят бўйича 58 та янги объект аниқланиб, ўрганиш ва хулоса бериш учун уларга оид маълумотлар Маданий мерос агентлигининг илмий-эксперт кенгашига тақдим этилди.  

Вилоятда мавжуд тарихий обида ва маданий ёдгорликларни асраб-авайлаш, ободонлаштириш ишлари режа асосида амалга оширилмоқда. Жумладан, мутахассислар иштирокида вилоятдаги маданий мерос объектлари рўйхати шакллантирилиб, уларнинг электрон маълумотлар базаси яратилди. Қатор объектларни ўрганиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Уларнинг аксариятида кадастр-баҳолаш, муҳандислик-тадқиқот, топономик, картография ишлари амалга оширилди. Жумладан, аксарият тарихий ёдгорликларнинг кадастр ҳужжатлари, паспортлари тайёрланди.  

Кейинги йилларда хорижлик ва юртимизнинг тарихчи олимлари, археологлари ҳамкорлигида Марҳамат туманидаги Мингтепа, Қўрғонтепа туманидаги “Қўштепа” археологик ёдгорликларида қазилма ва илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди. Ўтган йили Андижон шаҳридаги "Жоме" меъморий мажмуаси, Жалақудуқ туманидаги "Абдураҳмонбой масжиди", Қўрғонтепа туманидаги "Юнус ота" зиёратгоҳи, Асака туманидаги “Хўжа Абдуллоҳ туғдор мақбараси, Андижон тумани Хортум маҳалласидаги “Масжид” зиёратгоҳида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилди.  

[gallery-11529]

“Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 17-моддасида моддий ва маданий мерос объектининг ўзгартирилиши мумкин бўлмаган ўзига хос хусусиятларини ва унинг тарихий муҳитини сақлаб қолиш мақсадида, унга туташ бўлган муҳофаза ҳудудини, иморатлар қуриш ва хўжалик фаолиятини тартибга солиш, қўриқланадиган табиий ландшафт чегараларини белгилаб қўйилиши кўрсатилган. Бироқ, бугунги кунда вилоятдаги моддий ва маданий мерос объектларининг муҳофаза тегралари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу объектларда муҳофаза белгиларини ўрнатиш ишларини талаб даражасида олиб борилаётгани йўқ. Қолаверса, ўрнатилган муҳофаза белгиларининг аксарияти қисми ҳам моддий ва маънавий жиҳатдан эскирганлиги сабабли уларни янгилаш зарур ҳисобланади.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги қарори билан тасдиқланган “Моддий-маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисида” ги низомга асосан, қатор моддий-маданий мерос объектлари ижарага берилган. Бироқ, Андижон вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида айрим ижарага олувчилар томонидан белгиланган тартибларга амал қилмаслик, моддий-маданий мерос объектлари ҳудудларига ноқонуний тарзда бинолар қуриб олиш, шунингдек, туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан ана шу масканларнинг муҳофаза ҳудудларидан тадбиркорларга ер ажратиб бериш ҳолатлари аниқланган.  

Андижон вилояти маданий мерос бошқармаси ана шу каби ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Андижон шаҳридаги "Йилқичи ота", Хўжаобод туманидаги "Имом ота" зиёратгоҳлари, Жалақудуқ туманидаги "Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари хотираси", Хўжаобод туманидаги "З.М.Бобур хиёбони", Асака туманидаги "Ғуломжон Ёқубов хиёбони" каби маданий мерос объектларидаги ноқонуний қурилмаларни буздириш ҳамда ушбу объектларнинг муҳофаза ҳудудларидан тадбиркорларга ер ажратиш тўғрисидаги ҳокимликларнинг тегишли қарорларини бекор қилиш бўйича судларга даъво ва шикоят аризалари киритди.  

Бир сўз билан айтганда, вилоятда халқимиз, миллий давлатчилигимиз тарихини ўзида акс эттирувчи, келажак авлодларга мозийдан хабар берувчи зиёратгоҳ, археологик ёдгорликларни, тарихий ва маданий обидаларни асраб-авайлаш, ободонлаштириш, уларга янги ҳаёт бахш этишга қаратилган юқоридаги каби ишлар изчил давом эттирилмоқда. Юртдошларимиз қалбида она юртга муҳаббат, қадим ўтмишимизга нисбатан фахр-ифтихор туйғусини мустаҳкамлашга, қолаверса, ёш авлодни тарихимизга, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи тарихий обида ва маданий ёдгорликлар давлатимиз ҳимоясидадир.  

Фахриддин Убайдуллаев,  

Зухриддин Умрзоқов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданий мерос халқимизнинг бебаҳо бойлиги