Она заминга бирни қадасанг, минг бўлиб қайтади, дейди доно халқимиз. Ер шарида аҳоли сонининг кўпайиши озиқ-овқат маҳсулотларига талабни кескин оширмоқда. Айниқса қуёшли заминимизда битган мева, сабзавот ва полиз маҳсулотларига бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда.

Мутахассислар хисоб китобларига қараганда  Сирдарё вилоятида сувни иқтисод қилган холда  оборотдан чиққан яна 8 минг гектар ерни ўзлаштириш имкони мавжуд экан. Мирзаобод туманидан ўтган м -34 магистрал йўли вилоятни Жиззахнинг сўлим гўшалари  Даштобод ва Зомин туманлари билан боғлайди. Автомагистрал йўлининг икки четида жойлашган бу ерлар кучли шўрланган ва сув етиб бориши қийин майдонлар бўлиб, туман захирасига олинган эди.Ушбу худудни обод қилишга ўтган йили май ойида киришилган . Орадан бир йилга яқин вақт ўтиб эндиликда имконсиз далалар яна яшнамоқда.  

Ерни ўзлаштириш борасидаги ишларга ирригатор ва мелиораторларнинг ўрганишлари асос бўлди.  Олимлар тупроқ анализини олиб ижобий хулоса берганларидан сўнг бу  ишга қўл урилди.  Худудда  чуқур шудгорлаш ишлари олиб борилиб, ерларни ўзлаштиришда  томчилатиб суғориш тизимлари жорий қилинди.  Ушбу саъй-ҳаракатлар Давлатимиз раҳбарининг жорий йил  7 апрель куни Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида  Хитой тажрибаси ёрдамида  Мирзаободда интенсив анор, қовун, пекан ёнғоғи ва балиқчилик плантациялари ташкил қилиниши, шўр ва сувсизликка чидамли экин турлари, чорвачилик наслларини яратиш бўйича Хитойнинг етакчи олийгоҳлари билан ҳамкорлик йўлга қўйиш бўйича берган топшириқлари доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.  

Дарҳақиқат Сирдарёда ҳам боғдорчилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик соҳалари жадал ривожланмоқда. Яна бир муҳим жиҳати соҳибкорлар мева-сабзавот  маҳсулотлари етиштириш борасида ўзига хос тажриба мактаби яратган. Айниқса, Мирзаобод туманида  етиштириладиган анорлар бошқа минтақаларда парваришланган мевалардан ажралиб туради. Деҳқонобод анорлари серсув. Шу боис улар  харидоргир. Бугунги  кунда бу анорларга нафақат Осиё мамлакатлари бозори, балки Европа бозорларида ҳам талаб катта. Анор меҳрталаб экин. Унинг  меҳнати анча машаққатли. Аммо ҳосилдор мева. Бир туп анор 80 килограммгача мева бериши мумкин. Йигирма сотих майдонда 150 тупдан зиёд кўчат парваришлаш имконияти бор. Боғбонларининг айтишича Мирзаобод анорлари иккинчи йилиёқ ҳосилга киради. Мирзаобод анорларининг яна бир муҳим жихати бу ҳудудда ер балл бонитетининг мевани етиштиришга мослиги бўлса яна бир жихати  мирзаободлик боғбонларнинг алоҳида парваришига ҳам боғлиқ.  Бугун ҳудудда анорзорлар барпо этиш учун имконият, шароит етарли. Бундан ташқари, туманда  анорни қайта ишлаш класстери ва анор данагидан мой ишлаб чиқариш мини цехлари борлиги бу мевани етиштиришга бўлган талабни оширади.  

Ана шу имкониятлардан келиб чиқиб,  туманнинг "Янги хаёт" маҳалла ҳудудидаги 402 гектар ер майдони ўзлаштирилиб, анор боғи ташкил этилди. Бу ерга 130 минг тупдан зиёд анор кўчати экилди. Келгусида боғ қатор ораларига экин экиш учун 800 нафар ишсиз аҳолига 40-50 сотихдан майдон ажратиб берилади.

Сирдарё вилоятининг ўзига хос иқлими айнан анор етиштиришга жуда мос.  Боиси анор шундай экинки, у кўпроқ шўрни ёқтиради. Табиатнинг мўъжизасига қаранки, чўл ҳудудида ҳам бу мевадан юқори ҳосил олиш мумкин экан. Шу боис катта магистрал бўйларига анорзорлар барпо қилинмоқда. Мақсад анорзорларни кенгайтириш,  қўшимча ишчи ўринлари яратиш ва албатта уни қайта ишлаб, экспорт салоҳиятини оширишдан иборат.  

Бугун илғор инновацион ҳудуд деб эълон қилинган Сирдарё вилояти тарихий юксалишга, тараққиётга юз тутмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан эълон қилинган бу ташаббус келгусида буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Сирдарё вилояти иқтисодиётини юксалтиришда мустаҳкам асос бўлади.

Шуҳрат Суяров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириғи ижрода: имконсиз далалар яна яшнамоқда