ФОТОРЕПОРТАЖ

Айни кунда Беларусь Республикасидан ташриф буюрган  бир гуруҳ зоолог олимлар Сурхон давлат қўриқхонасида ҳашаротлар дунёси ёки энтомофаунасини ўрганиш, янги турдаги ҳашаротлар турларини кашф этиш, фанда ўрганилмаган турларни тадқиқ этиш мақсадида “Шолқон” бўлимида илмий экспедиция  ўтказмоқда.

Мазкур илмий экспедиция Термиз давлат университети ҳамда Беларусь давлат университетининг 2022 йил 26 декабрда имзоланган қўшма меморандуми доирасида Табиат ресурслари вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

– Мамлакатингиз табиати жуда  ҳам бетакрор, - дейди Беларусь давлат университети биология факультети зоология кафедраси доценти Фёдор Сауткин. – Айниқса, мағрур ва пурвиқор тоғлар бизни жуда ҳайратлантирди. Табиат муҳофазасига бўлган эътиборни алоҳида таъкидлаш зарур. Сурхон давлат қўриқхонасидаги жонли табиат манзараси, бу ердаги биохилма-хиллик бу диёрга қизиқишимизни янада оширди.  

[gallery-11526]

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхон давлат қўриқхонасининг флора ва фауна олами хорижий олимлар эътиборида