ЎзАда “Муаммо ва ечим” номли янги лойиҳа ташкил этилди. Ушбу лойиҳа орқали жамиятимизда учраётган муаммолар муҳокама қилиниб, жамоатчилик ва экспертлар томонидан таклифлар ҳам билдириб борилади.

Илк маротаба лойиҳамизга, бугун кундалик ҳаётимизда тез-тез дуч келинаётган муаммо — майда пул бирликларининг тақчиллиги натижасида юзага келаётган ноқулайликларни  мавзу қилиб олдик.  

Мисол учун, айрим енгил транспорт воситалари ҳайдовчилари уларга узатилган йўлкирани олишади-ю, майда пул йўқлигини баҳона қилишади ва йўловчиларга оз миқдорда қайтим узатиб, автомобилни ғизиллатиб, жўнаб қолишларини кўп гувоҳи бўламиз (эҳтимол, бундай ҳолат сиз билан ҳам юз бергандир?). Бу ҳам етмагандек, “камига рози бўларсиз-а” дея қўшиб қўйишларига тушунолмайсиз...  

Аслида сиз рози бўласизми-йўқми, бу ҳайдовчини қизиқтирмайди, у сиз билан келишилган пул миқдоридан кўпроқ ундириб кетишга уринади. Ёки кам миқдорда қайтим олишга рози  бўлмасангиз яна ўзингизга қийин. Бунда ҳайдовчи пулингизни узатиб, “боринг, ўзингиз майдалаб келинг” дейди. Ваҳолангки, сиз улов хизматидан фойдаланганингиз учун пул тўлаяпсиз-ми, қайтимни ҳам тўлиқ олишга  ҳақлисиз. Ишдан ҳориб, уйга шошаётган пайтда эса йирик пул суммасини майда пул бирликларига алмаштириш учун сарсон бўлиш сизга ёқавермайди. Майда пул бирликларини ҳамёнингизда олиб юриш учун эса алоҳида, аввалдан тайёргарлик кўришингиз керак. Камига тақчил бўлиб бораётгани боис майда пул бирликлари кимда бўлса, ҳар кимнинг ўзига керак, сўраган одамнинг камдан кам ҳоллардагина илтимосини бажо келтиришлари мумкин.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/AlU4s9y6RoI" title="Сиз қайтмаган қайтимингизга рози бўласизми?— “Муаммо ва ечим”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Шу боис, сиз қайтимни тўлиқ олиш учун йирик пул суммасини “кичрайтиролмагач” ҳайдовчи “рози бўлиб бераётган” қайтимни олишга мажбур бўласиз. Бу биринчи галда сизнинг вақтингизни олса, иккинчидан, кайфиятингизга ҳам салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.  

Энди ўрнингизда ногиронлиги бўлган ёки кекса фуқаро бўлса-чи?  

Дўконларда эса майда пул бирликлари ўрнига аллақачон сақич-у қурт, гугурт яна турли ширинликларни 500-1000 сўмга ҳисоблаб, қайтим сифатида узатиш йўлига ўтиб олинган.  

Бу сунъий қоида қаердан келиб чиққан эди ўзи? Нега  бу ҳолатларга кўз юмиб келинмоқда?  

Мамлакатимизда каттами-кичикми ҳар бир муаммо ечими бўйича креатив  ёндашилиб, ҳал этилади, ҳар қандай янгилик ёки лойиҳалар, таклиф қилинадиган ечимлар юзасидан бевосита жамоатчилик фикри ўрганилиб келинади. Тан олиш керак, бу ҳам олиб борилаётган оқилона давлат сиёсатининг кичик бир кўринишидан далолат.  

Майда пул бирликларининг тақчиллиги масаласига келсак, ечими аслида у қадар жумбоқ эмас, бироқ аҳолига ноқулайлик туғдираётгани рост. Шуни ҳисобга олиб, диёримизда катта-катта муаммоларга босқичма-босқич ечим топилаётган бир пайтда, масъуллар шу муаммога ҳам эътибор қаратишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Қолаверса, “Муаммо ва ечим” лойиҳасида бир қанча самарали таклифлар билдирилди.    

Ўйлаймизки, лойиҳамиздаги муҳокамаларга сиёсий тус берилмайди. Провокацияларга учмаган ҳолда тўғри хулоса қилинади, билдирилган таклифлар масалага аниқ ечим топишга ёрдам беради.  

М.Эшмирзаева, Н.Абдувоитов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сиз қайтмаган қайтимингизга рози бўласизми?— “Муаммо ва ечим” (янги лойиҳа +видео)