Мушоҳада

Автобусда ухлаб ёки мудраб ўтирган одамни кўрганмисиз ёки баъзан ўзингиз бораётган бекатдан ўтиб кетганмисиз? Ўз бекатидан адашган инсон ортга қайтиши мумкин, аммо...

Тезкор ўзгаришлар бўлаётган бугунги даврда мудраётган одамлар ҳақида нима дейиш мумкин? Кўзи очиқ ҳолда ухлаётган, ўзини кўриб кўрмасликка, билиб билмасликка олаётган ёхуд умуман бефарқ, лоқайд бўлиб бораётган инсонлар жамиятга қандай наф келтиради? Боқиманда бўлиб қолаётган, «олма пиш, оғзимга туш», деб ўтирган «тепса, тебранмас»лар-чи?

Бугун ижтимоий тармоқлар фикрлар майдонига айлангандек, гўё. Ҳар қандай мавзу, ҳар қандай фикр тармоқ фойдаланувчиларини фикрлашга, ўз сўзини айтишга чорлайди. Фикрлар билдирилади, баҳслашилади, мушоҳада қилинади. Аммо улар орасида хато фикрлаётганлар ҳам бор. Лекин қувонарлиси, улар нима бўлганда ҳам бугунги кун воқеалари ҳақида ўйлаяпти.

Яқинда жам бўлган синфдошлардан бир-иккитаси бугунги ўзгаришлар, янгиланишлар ва ислоҳотлар ҳақида сўз очиб қолди. Уларнинг орасида тадбиркорлар ҳам бор. Ишбилармонлардан бири шароит яхши, деса, иккинчиси соҳадаги муаммоларни сўзлайди. Шифокор бўлгани эса соҳада талайгина ўзгаришлар бўлганини, муаммо ва камчиликлар ҳам борлигини айтади. Таълимда ишлаб юрганларнинг ҳам ҳасрати бордек...

– Қандай ўзгаришлар бўлаётгани билан нима ишингиз бор? Фикр билдирасизми ёки йўқ буни ҳеч ким эшитмайди, – деди улардан бири.

Ҳамма жим бўлди. Билдирилган қатъий фикр ҳаммамизни бироз шундай ўйлашга мажбур этди. Буни қарангки, ҳаётимизда бўлаётган ўзгаришларга қизиқмайдиган, ҳатто фикр юритишни, ўз сўзини айтишни истамаётганлар ҳам бор.

Улар келтираётган сабаблар асослими?

«Ҳа» ёки «йўқ», бу — сизнинг танловингиз. Аммо айтаётган сўзимизни тинглаб ҳеч бўлмаса, озгина мушоҳада қилсангиз, демак, бефарқ эмассиз.

Ватан – ҳаммамизни жам қилиб, тилимиз, динимиз, эътиқодимиздан қатъи назар, яхши-ёмон амалимиз билан бағрига босган замин. Тарихимиз, тақдиримиз, бугунимиз ва эртамиз ҳам шу Ватанда.

Ўзини шу Ватан фарзанди, деб ҳисоблайдиган ҳар бир фуқаро эзгу ўйи, яхши сўзи ва хайрли амали билан юрт ривожига ҳисса қўшиши лозим. Баъзан атрофимиздаги одамларнинг: «Бизга қараб қолибдими? Бошқалар ҳам бор-ку. Менга нима? Оч қорним, тинч қулоғим», деб ўзини четга олаётганини кўрамиз. Бу лоқайдлик сабаб ўз-ўзидан, яқинларидан, Ватанидан узоқлашиб, бегоналашиб қолмайдими? Бундай одамлар сафи қанчалик кенгайса, содиқлар, ватанпарварлар, эл дардида яшайдиганларнинг елкасига оғир юк тушаверади. Улар бошқаларнинг зиммасидаги вазифаларни ҳам ўз елкасига олишга мажбур бўлади. Вазифа бир кун олдин бўлмаса, бир кун кейин бажарилиши мумкин. Аммо елкалар қаваради, қад букилади. Бошқалар заҳмат чекаётган вақтда мудраб умр кечираётган лоқайд, бефарқ, боқимандалар фидойиларнинг роҳатига шерик ҳам бўлади.

Шундай кайфиятда яшайдиган педагог яхши таълим бера олмайди, шифокорни одамларнинг касали қизиқтирмайди, қурувчи мустаҳкам уйлар қуролмайди, оналар фарзандига тўғри тарбия бера олмайди, оталар ўз ўрнини йўқотади... Бир сўз билан айтганда, жамиятда мувозанат бузилади.

Кимдир ишга кеч қолади, баҳона излайди, ишлари якунига етмайди, бировлар солиқдан қочади, савдогар тарозидан уради, харидор тама қилади, ишонч суиистеъмол қилинади, шартномалар бузилади, жиноят кўпаяди... Бунга биргина бефарқлик иллати сабаб бўлади. Бу каби иллатларнинг сон-саноғи йўқ. Унинг домига тушиб қолаётганлар қанча?

Ҳа, яна бир мисол. Ёз кунларида қишлоқ аҳли жуда эрта уйғонишади. Далага чиқади. Мол-ҳол дегандай... Аммо кексаларимиз айтганидек, ризқ-насибамиз улашиладиган тонг вақтида ҳамма ҳам уйғонавермайди. Кимлардир ухлаётган, яна кимдир мудраётган бўлади. Ишларимиз униши ёки ўхшамаслиги, оиламиз тўкинлиги, яхши турмушимиз ҳушёрлигимиз, эътиборлилигимиз, хатти-ҳаракатимизга боғлиқдир.

Саҳар чоғи туришда ҳам ҳикмат бор. Кун давомида тетик бўласиз. Ишчанлик кайфияти туғилади. Қуёшнинг чиқишини кўрасиз. Табиат неъматларидан баҳраманд бўласиз. 

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳар соҳада жадал ислоҳотлар олиб бориляпти. Самарали қонун ва қарорлар қабул қилиняпти. Аммо ҳужжатларнинг ишлаши, соҳада муваффақиятларга эришиш бир кишининг иши эмас. Уни ҳаммамиз бажаришимиз керак. Давлатимиз раҳбари ҳам ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашаётган фуқароларни, айниқса, раҳбарларни танқид қилаётгани ҳам бежиз эмас. Қачон натижа қувонарли бўлади? Қачонки, ҳамма юрт тақдирига дахлдор эканини ҳис этиб, «бир ёқадан бош чиқарса».

«Қайсидир вилоят ҳокими қўл остидагиларни уришибди. Яна қайсидир ташкилот раҳбари ходимларига қаттиққўллик қилибди. Ишламагани учун жазолабди. Кимдир ҳамкасбига қўл кўтарибди...» Бугун шундай маълумотлар, хабарлар, видеотасвирларни деярли ҳар куни кўряпмиз ва эшитяпмиз. Уни шов-шув қилиб, билмаган, кўрмаган воқеа-ҳодиса учун хулоса чиқариш тўғримикин? Ҳамма ўз "арава" сини алоҳида эмас, давлат ва жамият юкини ҳам "тортиш" га кўмаклашса, бу каби ҳолатлар келиб чиқмас эди, эҳтимол.

«Халқимиз яхши яшашини, ривожланган давлатлар қаторига чиқишни истаймиз. Лекин ҳеч ким меҳнатсиз, машаққатсиз натижага эришмаган, эришолмайди ҳам! Президент келиб йўналиш беради, вазифа қўяди. Уларни ким амалга оширади? Одамлар қачон уйғонади?» деган эди давлатимиз раҳбари.

Ҳеч кунингизни сарҳисоб қилганмисиз? Нималарга эришдингиз? Қайси ишга улгурмадингиз? Кимни ранжитдингиз? Кимнидир нега кечирмадингиз? Дилингиз оғридими? Кимдир ишончингизни поймол этгани, қаттиқ гапиргани ёки хиёнат қилгани сизга қаттиқ таъсир этдими?

Аммо ўйлаб кўрилса, биз неча марта касбимизга масъулиятсизлик қилдик? Неча бор ёлғон гапирдик? Она табиат неъматларига хиёнат қилмадикми?

Буни она тупроқ, шу Ватан, шу жамият кечириб келаётганини унутдик. Кунингизни ҳисоб этаётганингизда, буни ёдингиздан чиқарманг. Мудроқликдан уйғониш бугундан, шу лаҳзадан бошлансин!

Барно МЕЛИҚУЛОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лоқайдлик, бефарқлик ва боқимандалик: ислоҳотлар ҳақида фикр юритишни истамаётганлар ҳам бор