Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 16 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-13, кундузи 21-23 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, айрим туманларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, баъзи туманларида дўл ёғиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, баъзи туманларда дўл ёғиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, Фарғона вилоятининг баъзи туманларида чанг-тўзонлари билан бирга секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
Жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
15 апрель куни республикамиз бўйлаб, 16 апрель куни Тошкент ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, айрим туманларда дўл ёғиши мумкин.
15-17 апрель кунлари республикамизнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, айрим туманларда чанг-тўзонлар бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Фарғона вилоятларида шамолнинг тезлиги 25-28 метргача тезлашиши мумкин.
17 апрель куни ҳаво ҳарорати кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқгача пасаяди.
16-17 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилоятлари шимолида кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даражагача совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
15-17 апрель кунлари апрелда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин
ЎзА