Фарғона вилояти аҳолиси “Ташаббусли бюджет” жараёнларида фаол иштирок этиб, маҳаллалардаги муаммоларга ечим топмоқда. Бағдод туманининг “Қаҳат” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг қувончи чексиз. Улар ҳудудда бирламчи тиббиёт муассасаси биносини қуриш бўйича таклиф киритган эди. 3-босқичда 4 минг 280 та овоз тўплашга муваффақ бўлган ушбу таклиф ғолиб деб топилди.

– Нафақат бизнинг маҳалла, балки қўшни “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли ҳам қувончимизга шерик, – дейди “Қаҳат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Авазбек Имомов. – Сабаби, бу яқин-атрофда бирламчи тиббиёт муассасаси мавжуд эмас, фуқароларимиз битта уколь олиш учун ҳам 4-5 чақирим йўл юриб 5-сонли “Чуваланчи” оилавий поликлиникасига қатнайди. Маршрутли транспорт қатновининг йўқлиги – яна битта муаммо. Хуллас, ҳомиладорлар, ёш болали аёллар ва ёши улуғ кишилар тиббий кўрикдан ўтиш ёки шифокор маслаҳатини олиш учун анчагина заҳмат чекишларига тўғри келаётган эди. Шуларни инобатга олиб, “Очиқ бюджет”га лойиҳа киритдик ҳамда Президентимизга минг раҳмат, 2 мингтадан ортиқ овоз тўплагани учун бизнинг таклифимиз ҳам ғолиб деб топилди ва янги тиббиёт муассасаси қурилиши учун Республика бюджетидан маблағ ажратиладиган бўлди.  

Янги барпо этиладиган оилавий шифокорлик пункти “Қаҳат” ва “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида яшовчи 7 минг 126 нафар аҳолига хизмат кўрсатиши белгиланган. Муассаса қурилиб фойдаланишга топширилгач, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги ортади, фуқароларни кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммо ижобий ечим топади. Умуман олганда, тиббий хизмат аҳолига яқинлаштирилади.  

Бу ерда истиқомат қилувчи аҳоли хурсанд, қалбида шукроналик уфуриб турибди. “Ташаббусли бюджет” сабаб уларнинг ҳам жонига оро кирди, оғири енгил, узоғи яқин бўлди. Маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ва ҳомийлар томонидан ёзилган ифторлик дастурхони атрофида жамланганлар шу ҳақда сўзлашиб, бир-бирини қутлади, эл-юрт тинчлиги ва фаровонлиги учун дуода бўлди.  

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллада янги тиббиёт маскани қурилади