«Зарафшон» миллий табиат боғида қушлар ва ҳайвонлар саноқдан ўтказилди
Самарқанддаги «Зарафшон» миллий табиат боғида қушлар ва ҳайвонларни саноқдан ўтказиш жараёнида қушларнинг 34 тури рўйхатга олинди. Шундан 5 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.
Булар Зарафшон қирғовули, калта бармоқли бургут, митти бургут, дашт бургути ва йирикроқ бургут. Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, боғда биринчи марта тоғ чуғурчуғига дуч келинди. Битта катта оқ тол дарахтида бир вақтнинг ўзида 18 та доғли бургут кузатилган. Бу боғдаги катта дарахтлар қушлар, жумладан, йирик йиртқичлар учун муҳим роль ўйнашини яна бир бор тасдиқлайди.

Саноқдан ўтказиш давомида 624 бош Зарафшон қирғовули, шунингдек, 83 бош Бухоро буғуси саналган. Ўрмон зонасида кийикларнинг 20 фоизгача кам саналиши мумкинлиги ҳисобга олинса, умумий 105 тача кийик борлиги аниқланган.
ЎзА