ФОТОРЕПОРТАЖ
Маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда ҳудудий бўлинмалар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими томонидан Шеробод туманида семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренингда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ходимлари, ҳудудлардаги бўлинма раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди.
Иштирокчилар дастлаб тумандаги 38-умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси фаолияти билан яқиндан танишди.
[gallery-11450]
Мактаб тарғиботчиси ижодий қобилиятга эга бўлган ўқувчиларни аниқлаш, саралаш ҳамда уларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш бўйича маҳорат дарси ўтди.
Сўнг семинар қатнашчилари туман Маънавият ва маърифат бўлинмасининг ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги ва улар билан тузилган “Йўл хариталари”нинг ижроси бўйича амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида “Агробанк” АТБ туман филиали ҳамда Шеробод педагогика коллежида бўлди.
Якунда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг иш фаолияти ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари билан танишилди.
Иштирокчилар бўлинма фаолияти, ташкилотлар билан ҳамкорликнинг замонавий усуллари, ижтимоий тармоқлар билан ишлаш ҳамда умумтаълим мактабларидаги маънавиятчи ва тарғиботчилар фаолиятини мониторинг қилиш бўйича атрофлича маълумотга эга бўлди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА