Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги “Учқулоч” полиметалл конини комплекс ўзлаштириш” инвестициявий лойиҳасига старт берилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Туркиянинг “Esan Eczacibasi” компанияси раҳбар ва вакиллари, меҳнат фахрийлари, “Хонбанди” ва “Учқулоч” маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.  

“Учқулоч” кони Фориш тумани “Хонбанди” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган. Ушбу лойиҳа рангли металл (рух, кўрғошин)лар қазиб олиш ва кончилик салоҳиятидан унумли фойдаланиш, хом-ашё ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариб, экспорт ҳажмини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.  

Тантанали маросимда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, Олмалик кон-металлургия комбинати акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов, Туркиянинг “Esan Eczacibasi” компанияси бош директори Саваш Шахин, олмалиқлик “Ўзбекистон Қаҳрамони” Сайдали Раҳмонов ва бошқалар  сўзга чиқди.  

Жорий йилнинг 10 февраль куни Давлатимиз раҳбари Жиззах вилоятига ташрифи доирасида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда мутасаддиларга Фориш туманидаги “Учқулоч” конини қайта тиклаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берган эди.  

...Фориш туманидаги ушбу “Учқулоч” қўрғошин-рух кони саноат асосида ўзлаштириш ва Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатига руда етказиб беришни ташкил этиш мақсадида 1979 йилдан бошлаб кенг миқёсдаги қурилиш ишлари амалга оширилган. Конда рудани майдалаш цехи ва унда меҳнат қилувчи кончилар учун қисқа вақт ичида кичик саноат шаҳарчаси барпо этилган. 1982 йилда  яъни орадан 3 йил ўтиб, кондан қазиб олиниб майдаланган рудани Олмалиқ шаҳрида жойлашган кон- металлургия комбинатига ташиб етказиш мақсадида темир йўл тармоғи қурилган. Ушбу “Учқулоч” конидаги қўрғошин, руҳ рудаси очиқ усулда қазиб олиниб, вагонларда Олмалиқдаги комбинатга жўнатиб турилган. Аммо кейинчалик, собиқ иттифоқ даврида олиб борилган нотўғри бошқарув тизими ҳамда иқтисодиёт таназзулга юз тутиши оқибатида ва мустақилликнинг илк йилларидаги эътиборсизлик ва ўзибўларчилик туфайли “Учқулоч” кони каби кўплаб корхоналар ёпилиб кетган ва уларда меҳнат қилган фуқаролар ишсиз қолган.  

[gallery-11417]

Тадбирда Президентимизнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида жорий йилнинг  10 февраль куни Жиззах вилоятига ташрифи чоғида вилоятда саноатни ривожлантириш бўйича  масъулларга юклатилган топшириқлар ижроси доирасида хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда “Учқулоч” конини тиклаш ва камида 600 иш ўрни яратиш вазифаси қўйилиб,  лойиҳага 200 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилган эди.  

Айнан бугун жорий йилнинг 12 апрель куни Давлатимиз раҳбарининг Жиззахга ташрифи давомидаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида – “Учқулоч” қўрғошин-рух конини қайта тиклаш лойиҳаси борасидаги саъй-ҳаракатларга старт берилди.  

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳамда Туркиянинг “Esan Eczacibasi” компанияси ўртасида мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича 3 томонлама шартнома тузилди.  Шартномага кўра, конда разведка ишларини олиб бориш, рудани қазиб олиш ва қайта ишлаш  амалга оширилади. Шу бугунги кунга келиб жаҳон бозорида 1 тонна қўрғошиннинг нархи 2 минг 128 АҚШ долларини, рухнинг 1 тоннаси эса – 2 минг 810 АҚШ долларидан зиёдни ташкил этмоқда.  

Ушбу қимматбаҳо хомашё – қўрғошиндан асосан аккумулятор батареялари ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Шунингдек, қўрғошин радиоактив нурларни ютиши сабабли ундан радиоактив моддалар сақланадиган идишлар, рентген хоналари учун  қурилмалар тайёрланади. Бундан ташқари, коррозиядан ва механик таъсирдан ҳимоя қилиш учун ҳам электр кабеллар қўрғошин билан қопланади.  

Рух асосидаги қотишмалар автомобиль салонининг ички қисмини безаш учун, эшик тутқичлари, қулфлар, нометалл ва корпусларини ишлаб чиқаришда ишлатилади. Шунингдек, рух оксиди автомобил шиналарига қўшилади ва бу каучук сифатини сезиларли даражада яхшилашга хизмат қилади.  

– Кондан  йилига очиқ усулда 500 минг тонна полиметалл руда қазиб олиниб, лойиҳа доирасида яқин келажакда йилига 500 минг тонна рудани қайта ишлашга мўлжалланган замонавий бойитиш фабрикаси қурилади, – деди Фориш туманидаги “Учқулоч” кони раҳбари Азиз Беркинов. –  Фабрикада йилига  5 минг 400 тонна рух концентрати ҳамда 18 минг 400 тонна қўрғошин концентрати олинади.  

Лойиҳа бўйича мавжуд майдаланган рудалар омбори билан майдалаш-ортиш узели тўлиқ таъмирланади. Ташқи муҳандислик коммуникациялари барпо этилади. Автомобиль ва темирйўлларда реконструкция ишлари олиб борилади. Муҳими, лойиҳа амалга оширилиши натижасида  камида 600 иш ўрни яратилади ҳамда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши таъминланади.  

Тадбирда Олмалиқ кон-металлургия комбинатига қарашли “Металлург” маданият саройи қошидаги ашула ва рақс ансамбили томонидан намойиш этилган концерт дастури иштирокчиларга хуш кайфият улашди.  

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириғи амалда: “Учқулоч” кони қайта тикланмоқда