Жанубий Корея давлатига меҳнат муҳожирлигига бориш фаолияти 2007 йиллардан бошланган эди. Бу йўналишда асосан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги шуғулланади.

Агентлик матбуот котиби Ортиқхўжа Норов томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ўтган 2018 йилда 2 минг 251 нафар, 2019 йилда 1 минг 717 нафар, 2020 йилда 242 нафар, 2021 йилда 1 минг 532 нафар, 2022 йилда 4 минг 901 нафар ва жорий йилнинг ўтган даврида 1 минг 333 нафар фуқаро Корея республикасига ишлаш учун юборилган.

Хўш, Корея Республикаси ҳудудида ишга жойлашишнинг қандай тартиб-қоидалари мавжуд?

Мазкур савол юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутахассиси Отабек Комилов қуйидагиларни маълум қилди.

– Корея Республикасига кетиш учун мамлакатимиз фуқароларидан малака талаб этилмайдиган Е-9 ишчи визаси бўйича ушбу давлатда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланган, – дейди Отабек Комилов. – Мазкур виза орқали фуқаролар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига жалб этилади. Фуқародан Кореянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD) томонидан ўтказиладиган EPS-TOPIC тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтиш талаб этилади. Кореядаги иш берувчилар тегишли базадан ўзига мос номзодларни излайди. Номзоднинг ёшига, мутахассислигига, тажрибасига, имтиҳон балларига қарайди. Шу тариқа ишчини танлайди ва лозим топган тақдирда онлайн суҳбат ташкил қилиши мумкин. Суҳбатлардан кейин эса фуқарога шартномани, меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи чақирув қоғозини беради. Номзодлар танлаб олинишида уларнинг эркак ё аёл киши эканлиги ҳамда номзоднинг неча ёшда бўлиши ҳам иш берувчининг талабига биноан амалга оширилади.

Бугунги кунда хотин-қизларга ҳам иш берувчи томонидан талаблар бор. Масалан, Корея Республикасида бирор ишлаб чиқариш соҳасига айнан аёл киши учун муносиб жойлар бўлса, уларга ҳам шартнома қоғозлари келади.

Ҳамма номзод учун бир хил имконият тақдим этилади. Жанубий Кореяга ишга кетмоқчи бўлган фуқароларимиз жуда кўпчиликни ташкил қилади. Тизим шу даражада мукаммал қилинганки, бу ерда инсон омили аралашиши мумкин эмас.

Инглиз тилини мукаммал биладиган номзодларга шунинг ўзи етарли эмас. Номзод айнан корейс тилида етарли билимга эга бўлиши лозим. Корейс тилини ўрганишни истаган фуқароларга эса муаммо йўқ. Ҳозирги кунда республикамизнинг ҳар бир ҳудудида корейс тилини ўргатувчи мутахассисларни топиш мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлашим лозимки, имтиҳон саволлари у қадар қийин ва мукаммал эмас. Корея ҳукумати билан ўзаро келишувга асосан имтиҳонлар Кореянинг Инсон ресурслари маркази томонидан ташкил қилинади.

Белгиланган имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган фуқароларни Корея Республикасига ишга жўнатиш (E-9 ишчи виза) ҳуқуқига эга ягона ташкилот Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳисобланади. Кореяга E-9 ишчи визаси билан ишлашга кетган фуқаро оила аъзоларини чақириш ҳуқуқига эга эмас. Бу каби ҳолатда фуқаро иш берувчининг кафиллиги асосида ва Корея қонунларига мувофиқ, оила аъзоларини олиб кетиши мумкин.

Хорижда ишлаш учун хоҳиш-истакнинг ўзи етарли эмас. Шунингдек, Кореяга ишга кетмоқчи бўлган номзодларда рангларни ажрата олмаслик касали (дальтонизм )аниқланса ҳамда фуқаронинг соғлиғида жиддий нуқсонлари бўлса касалликка чалинган фуқаролар билан шартнома тузилмайди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижда ишлаш учун хоҳиш-истакнинг ўзи етарли эмас...