Баҳор фаслининг 7 апрель санаси менинг ҳаётимда ўзига хос янги саҳифа очди, десам муболаға бўлмайди. Чунки мен Президентимиз билан суҳбатлашиш имконига эга бўлдим. Бу мулоқот менга катта куч, шижоат бағишлади. Айниқса ёш авлодга сифатли таълим бериш йўлида тинимсиз изланиб, ютуқларга эришаётганим, халқаро лойиҳаларда қатнашиб дунёнинг топ олийгоҳлари, жумладан, АҚШ нинг Шимолий Каролина университетида, Буюк Британиянинг Ноттингем Трент университетида малака оширишга муваффақ бўлдим. Қувонарлиси, Халқаро ТЕSOL сертификатини қўлга киритишга муваффақ бўлдим.
Таълим муассасаларида малака ошириб, у ердаги ёшларга Ўзбекистонимнинг ўзига хос бетакрор қадриятлари, анъаналари ва тараққиёт йўли ҳақида инглиз тилида қилган такдимотларим Юртбошимизга маъқул бўлди. У киши бунинг учун менга миннатдорлик билдирар экан, юрт шаънини халқаро майдонларда кўкларга кўтарган ҳар бир инсон мен учун қадрлидир, дедилар. Албатта Юртбошимизнинг бу эътирофи менинг педагогик фаолиятимга берилган юксак баҳо бўлди.
Билдирилган ишонч эса шогирдларим билан янада баланд марраларни забт этишда катта мотивация берди. Учрашувдан сўнг мен ўз устимда ишлашда давом этишим лозимлигини янада чуқурроқ хис килиб, ўз олдимга улкан мақсадлар қўйдим. Насиб килса, шогирдларим билан дурдона асарларимизни инглиз тилига таржима қилиб, китоблар чоп этиб, ўзбек адабиётини дунёга кенг тарғиб этамиз. Ўз навбатида мамлакатимиз Президенти билдирган ишончини оқлашга бор билим ва маҳоратимни сафарбар этаман.
Дилдора Норқулова,
Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси