– Ўзим асли Қирғизистонда туғилиб, вояга етганман. Узоқ йиллардан буён Ўзбекистонда яшаб келяпман. Бугунги кунда рўй бераётган ислоҳотларга бефарқ эмасман. Янги Конституциямизга Ўзбекистон – ижтимоий-ҳуқуқий давлат тушунчаси киритилмоқда.
Бу албатта, Ўзбекистонда яшайдиган ҳар бир инсоннинг қадр-қиммати юксалишини ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватланишини англатади.
Ҳаётимда яқин йилларда иккита қувончли воқеа рўй берди. Биринчиси, 25 йилда Ўзбекистон фуқаролигини олдим, иккинчиси эса Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилиндим. Ўзим мисолимда айтаманки, юртимизда миллатлараро тотувликка катта эътибор берилаётгани мени қувонтиради.
Салима Холдорова,
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси
(Навоий вилояти)