Тошкент-Германия-Тошкент.
Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси Берлин шаҳрида жойлашган тарихий бино – Баллхаус Тиргартен (Ballhaus Tiergarten)да фаолият юритади.
Бино миллийлигимиз руҳи сингдирилган ҳолда немис ва ўзбек меъморлари томонидан қайта реконструкция қилинган.
[gallery-11252]
Эътиборли томони, Ўзбекистон элчихонаси Германиядаги хорижий мамлакатлар элчихоналари орасида қадимий бинода жойлашгани ва йирик майдонга эга эканлиги билан ажралиб туради.
Элчихонада мамлакатимиз фуқароларини қабул қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, сифатли консуллик хизматлари кўрсатиш учун зарур шароитлар яратилган.
Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА