Жорий йилнинг 3 апрелидан бошлаб 1 ҳафта давомида Халқаро мактаблар кенгаши (CIS ) ташкилоти вакиллари Тошкент шаҳридаги Президент мактабида бўлиб, мактаб фаолиятини ўрганади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Халқаро мактаблар кенгаши (CIS) аъзоси бўлиш халқаро даражада тан олинишни англатади.  

Кенгашга аъзо бўлишнинг белгиланган талаблари мавжуд. Мазкур талаблар таълим муассасаси фаолият йўналишининг сифатли ташкил этилгани, ўқув дастурининг муваффақиятли жорий қилингани, ўқувчилар учун зарурий шароитларнинг яратилгани ҳамда таълим муассасаси жойлашган бинонинг хавфсизлик талабларига жавоб беришидан иборат.  

Ташкилот аъзолигига ўтиш 3 босқичли бўлиб, 1-босқич ҳужжат топшириш, 2-босқич мактаб жамоаси билан онлайн суҳбат, 3-босқич эса мактаб фаолиятини оффлайн ўрганиш ҳисобланади.  

Айни пайтда, барча Президент мактаблари дастлабки 2 та босқичдан муваффақиятли ўтган. Ташкилот вакиллари томонидан жорий йил апрель ойида босқичма-босқич тарзда Тошкент, Нукус, Хива ва Наманган шаҳарларидаги Президент мактабларининг фаолиятини ўрганиш режалаштирилган.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент мактаблари халқаро даражада тан олиниш учун дастлабки 2 та босқичдан муваффақиятли ўтди