![](https://cdn.uza.uz/2022/09/09/06/16/fyms7WxeKBjkV5CqXsh3CGJNlzrPNfL6_normal.jpg)
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 4 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, айрим туманларда дўл ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Навоий вилоятида кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, айрим туманларда дўл ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, айрим туманларда дўл ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, айрим туманларда дўл ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Қашқадарё вилоятида кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, айрим туманларда дўл ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, баъзи туманларда дўл ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
3-7 апрель кунлари Тошкент вилоятининг 2000 метрдан баланд тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
3-4 апрель кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
ЎзА