Бухоро давлат университетида “Фуқаро муҳофазаси” куни тадбири ўтказилди.

Дастлаб фавқулодда вазиятлар хавфи тўғрисида қўнғироқ орқали хабар етказилди. Университетнинг 1, 2 ва 3-ўқув биноларида жойлашган факультетлар деканлари эвакуация чизмаларига асосланиб, биноларнинг ҳар бир қаватдаги тушиш йўлаклари ва зинапояларига масъул ходимларни бириктириб, ҳар қандай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида профессор-ўқитувчилар, талабаларни белгиланган хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш чораларини кўрди. Профессор-ўқитувчилар, талабалар ва ишчи-хизматчилар ҳамда маъмурият ходимлари 1, 2 ва 3-ўқув бинолари комендантлари томонидан хавфсиз худуд ўйингоҳ томон йўналтирилди. Университет биносидан четда жойлашган факультетлар 20 нафардан жамоат аъзолари билан ўйингоҳга етиб келди.

 Университет фуқаро муҳофазаси тузилмалари сардорлари ва факультет деканлари ўйингоҳда белгиланган жойда жойлашди. Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими бошлиғи Фуқаро муҳофазаси штаби бошлиғи Р.Жумаевга тузилмалар тайёргарлиги тўғрисида ахборот берди.
 Тадбирда Бухоро давлат университети фуқаро муҳофазаси штаби бошлиғи, ўқув ишлари бўйича проректор Р.Жумаев “Фуқаро муҳофазаси кунини ўтказиш асослари, мақсади”, “Зилзила” мавзуларида маъруза қилди. Университет табиий фанлар факультети экология ва география кафедраси ўқитувчилари, 1 ва 2-санитар дружинаси сардорлари Г.Муродова, Н.Очилов ва кафедра ўқитувчилари, санитар дружинаси аъзолари С.Мардонова, Р.Шарофиддиновалар “Қон кетишда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш” ва “Суяк синишларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш” мавзусида маъруза қилиб, амалиётда кўрсатиб берди. Ёнғин ўчириш гуруҳи сардори Ж.Камолов ёнғин ўчириш воситаси ёрдамида ёнғин ўчоғини амалиётда бартараф этди. 

Бухоро вилояти ФВБ ёнғин қутқарув отряди қутқарув экипажи аъзолари фавқулодда вазиятлар содир бўлганда унинг оқибатларни бартараф этишда қўлланиладиган техник куч воситаларни ишлатиш, фойдаланиш тартибларини амалий кўрсатиб берди. Бухоро шаҳар ФВБ бошлиғи ўринбосари капитан Н.Қурбонов Фуқаро муҳофазаси тузилмалари вазифалари ва мажбуриятлари ҳақида, Бухоро вилоят ИИБ ЙХХБ матбуот гуруҳи раҳбари У.Шукруллаев ва Бухоро шаҳар ИИО ФМ бошқармаси ЙХХБ ходими Ф.Бекмуродовлар йўл харакати хавфсизлиги ва қоидалари тўғрисида маълумот берди.

– Фуқаро муҳофазаси куни тадбирини ўтказишдан мақсад университет фуқаро муҳофазаси тузилмаси аъзолари ва профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда ишчи-ходимларини фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилишга тайёрлаш ва уларда фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилишга кўникмалар ҳосил қилишдан иборат, –дейди университет фуқаро ва меҳнат муҳофазаси сектори муҳандиси Ф.Болтаев. 

Зариф Комилов, 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фавқулодда вазиятда нима қилишни биласизми?