Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги “Устоз Элмурод Мингбоев” ва “Бўри бобо тайфизори” фермер хўжаликлари токзорларида озиқ-овқат экинлари парваришлаб, мўл ҳосил олишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 23 март куни озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида мавжуд ерлардан самарали фойдаланиб, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилган эди.  

Боғдорчилик ва сабзавотчилик яхши ривожланган Олтинсой туманида бу имкониятдан оқилона фойдаланиш учун қулай шароит мавжуд. Жумладан, вилоятда узум парваришлайдиган мингдан ортиқ фермер хўжалигининг 680 дан ортиғи, 10 минг гектардан зиёд майдондаги узумзорнинг қарийб беш минг гектари Олтинсой туманида жойлашган. Шунингдек, аҳоли томарқасида ҳам узум етиштириб, болдек ширин майиз тайёрлашнинг ҳадиси олинган. Бироқ, фермерлар мавжуд токзорлар оралиғидан фойдаланишда эътиборсизликка йўл қўйиб келаётган эди. Эндиликда ана шу ерлардан самарали фойдаланиб, озиқ-овқат экинлари етиштириш жорий этилмоқда.  

Соҳа мутахассислари, боғдорчилик-узумчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этган тадбирда ерлардан оқилона фойланиш ва турли дуккакли экинлар етиштириб, мўл ҳосил олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди. Токзорлар оралиғини ишсиз фуқароларга бериб, уларнинг бандлигини таъминлаш ва мазкур тажрибани оммалаштириш тавсия этилди.

Семинар иштирокчилари тажрибали фермерларнинг токзорлари оралиғида соя, нўхат, мош каби дуккакли экинлар экиш жараёнлари билан яқиндан танишди. Токзорлар четларидаги бўш ерларда картошка, помидор, ошқовоқ каби маҳсулотлар етиштириш жараёнларини кўздан кечирди. Вьетнамликлар тажрибаси асосида тутзорлар барпо этиш ва озиқ-овқат экинлари парваришлаш юзасидан фикр алмашилди.  

Семинарда Сурхондарё вилояти ҳокими У.Қосимов иштирок этди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириғи амалда: токзорлар орасига дуккакли экинлар экилмоқда