Термиз шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери, парламент қуйи палатаси депутатлари ҳамда вилоятдаги маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида янгиланаётган Конституциямизнинг тарғиботига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Конституциямиздан ўрин олаётган янги демократик қоидалар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ахборот берилди. Шунингдек, демократиянинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланган, давлат ва жамият аҳамиятига молик масалаларни ҳал қилишда халқнинг бевосита иштирокини ифодалайдиган референдумнинг аҳамияти ҳақида фикрлар юритилди.  

Конституциянинг тўғридан-тўғри амал қилиши, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши, вакиллик ва ижро органларининг ўрни ва роли ҳақида, Асосий қонунимизнинг ижтимоий давлат қуриш, оила институтини мустаҳкамалаш, мулкни ҳимоя қилиш каби принципиал қоидалар ҳақида маълумотлар берилди.

Арзиқул СОАТОВ, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, «Нуронийлар» жамғармаси вилоят бўлимининг раиси:

— Сўнгги йилларда жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларидаги ислоҳотларда кекса авлод вакиллари иштирок этмоқда. Биз олти йилликдаги ўзгаришларни кўряпмиз ва ёш авлодни унинг қадрига етишга ундаяпмиз. Президентимиз жамиятимизга меҳр дунёсини олиб кирди. Янгиланаётган Конституцияда пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилишининг аҳамиятини билишимиз керак. Ҳозирда пенсияларни уйларига олиб бориб беришмоқда. Кексаларимиз ҳаётдан рози бўлмоқдалар. Фарзандларимизнинг таълим ва тарбиясида уларнинг ота-оналари билан бирга бобоси ва момосининг ҳам масъулиятини оширсак яхши бўлар эди. Вилоят нуронийлари «Биз референдумда овоз берамиз» деган мавзуда акция ўтказдик. Ишончим комилки, референдум юксак кўтаринкилик руҳида ўтади.

Дилбар СУВОНОВА, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Термиз шаҳар 12-сонли «Меҳрибонлик уйи» директори:

— Ўзбекистонимизга Конституция кераклигини даврнинг ўзи кўрсатмоқда. Шу сабабли бўлса керак, Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан 220 мингдан зиёд янги таклифлар келиб тушди. Янги Конституция лойиҳасида ҳар бир инсон ҳақида давлат ҳар томонлама ғамхўрлик қилиши муҳрлаб қўйилаяпти. Давлатимиз уй-жойли бўлиш, бепул тиббий ёрдам, касб ҳунар ўрганиш, етарли иш ҳақи ва пенсия олиш учун қонуний имконият яратишни бўйнига олаяпти.

Юсуф ҲАЛИМОВ, Ангор тумани 3-сонли умумтаълим мактаби директори, халқ депутатлари Ангор туман Кенгаши депутати:

— Ўқитувчиларни пахта, металлом ва бошқа ўз фаолиятига хос бўлмаган ишларга мажбурий жалб қилиниши яқин ўтмишдаги ҳодиса эди. Эндиликда ўқитувчи мақоми улуғланмоқда. Ўз вазифасини мукаммал адо этиш учун шароит яратилмоқда. Янгиланаётган Конституцияда ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш – давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида киритиляпти. Мазкур нормалар, нафақат ёшлар манфаати, балки бутун жамиятимиз ва мамлакатимизнинг келгуси тақдири учун муҳимдир. Бугунги кунда Ўзбекистонда тинчлик ҳукм сурмоқда, қўшничилик муносабатларимиз тикланмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиланаётган Конституцияда ҳар бир шахс ўз ҳимояси ва манфаатини кўрмоқда