Буюк ипак йўлининг ёрқин излари қолган кўҳна ва навқирон Қўқон шаҳрида “Конституция ўзимизники” шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири ва концерт-шоу дастури бўлиб ўтди.

Қўқон мусиқали драма театри очиқ майдонида ташкил этилган тадбирда шаҳардаги олий таълим муассасалари талабалари ҳамда маҳаллаларда яшовчи минглаб ёшлар иштирок этди.

Инсонларнинг бахтли яшашида, давлатнинг тараққиётида унинг ҳуқуқий асоси муҳим аҳамиятга эга. Залворли мақсадлар, эҳтиёжлар эса Конституцияни янада такомиллаштиришни тақозо этади. Хусусан, янги Ўзбекистонни барпо этишда янгиланаётган бош қомусимиз ёрқин истиқболга жиддий қадам бўла олади.  

Сўнгги олти йилда кўзланган кўплаб мақсадларга эриша олдик. Бугун энг чекка ҳудудларда ҳам унинг амалий тасдиғини яққол кўриш мумкин. Фарғона вилоятида 2022 йилда 650 миллион доллар тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Ушбу кўрсатгич 2016 йилда 50 миллион долларни ташкил қилган. Бағдод туманидаги тошлоқ ҳудудда янги массивнинг қурилишига асос солинди, юзлаб оилалар янги уй-жойларга эга бўлди. Бу Бағдод тажрибаси сифатида эътироф этилиб, мамлакат бўйлаб оммалаштирилмоқда. Ёшларнинг таълим олиши йўлида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятдаги олий таълим муассасалари сони 2016 йилда 7 та эди, ҳозирга келиб уларнинг сони 13 тага (шундан, 4 таси нодавлат) етди. Қайси бир соҳани олманг, мана шундай ютуқларни фахр билан айта оласиз.

[gallery-11247]

Фарғоналиклар янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасида фаол иштирок этди, юрт тақдирига бефарқ эмаслигини кўрсата олди. Ҳўқанди латифда ўтказилган тадбирда ҳам бу яққол намоён бўлди.

Қалбларида ватан меҳри жўш урган ўғил-қизлар доимгидек фаоллик кўрсатишди. Уларнинг саси, овози, ҳайқириғида Конституция ўзимизники, сизу-бизники эканлиги баралла жаранг сочди.

Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо, Қўқон давлат педагогика институти профессори Зебо Қобилова, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиали директори, профессор Шамсиддин Усмонов, Қўқон шаҳар ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Барно Ҳасанова ҳамда қўқонлик ёшлар ўз чиқишларида Конституцияга киритилаётган янгиликлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтдилар.

– Конституцияга сизларнинг таклифларингиз билан ўзгартиришлар, янги моддалар билан киритилди, янгиланди, – дейди Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо. –Халқчил Конституция деяпмиз. Чунки у халқимизнинг манфаати учун хизмат қилади. Ҳаммамиз бир тан, бир жон бўлиб, жипслашиб, янгиланган Конституциянинг референдумига ҳозирлик кўряпмиз.

Янгиланаётган Конституция – янги имкониятлар, янги ютуқлар, фаровон ҳаётнинг янги зарварақларини очиши, орзуларимиз, истакларимиз рўёби бўлиши алоҳида таъкидланди.

“Унинг муаллифи биз, ҳар бир моддасида биз бормиз, бугунимиз, эртамиз, тақдиримиз бор. Ахир у бизники, ўзимизники”, - дейишди тадбир қатнашчилари ва йиғилганларни ҳам муҳим сиёсий жараёнларга бефарқ бўлмасликка чорладилар.

Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Юлдуз Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Турдиев (Файз) ва бошқа таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури эса барчага янада юқори кайфият бағишлади.

М.Сулаймонов, 

М.Қодиров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциянинг муаллифи биз, ҳар бир моддасида биз бормиз, бугунимиз, эртамиз, тақдиримиз бор