Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид референдум жорий йилнинг 30 апрелида бўлиб ўтади. Ушбу муҳим сиёсий жараён олдидан республикамизнинг барча ҳудудларида “Конституция– ўзимизники!” шиори остида конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Нукус гарнизонида ўтказилган тарғибот тадбири юқори кайфиятда ташкил этилиб, халқ ва армиянинг бирдамлигини, ҳар бир юртдошимизнинг жамиятимиздаги ўзгаришларга, юртимиз тақдирига бефарқ эмаслигини намойиш этди.  

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.  

Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат маркази биноси олдида ўтказилган тадбирда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Фарҳоджон Шерматов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Лейли Сейтова ва Руслан Жумамуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси Зуҳра Реймова, Жўқорғи Кенгес депутати Зуҳра Палуанова, Нукус шаҳар кенгаши депутати Гулсара Абибуллаева, Нукус ҳарбий прокурори адлия полковниги Шуҳрат Зоиров, ўқувчи-ёшлар ва ҳарбий хизматчилар қатнашди.  

Тадбирда сўз олганлар, конституциявий ислоҳотлар “Аввал инсон, кейин – жамият ва давлат” деган ғоя асосида эркин, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлатни шакллантириш ва тараққий этиришга қаратилгани билан аҳамиятли эканини таъкидлаб, барчани референдумда фаол иштирок этишга чорлаб қолишди.  

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри ижодкорлари томонидан Ватан мадҳини тараннум этган куй ва қўшиқлар барчага хушкайфият улашди.  

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, Ўзбекистон Республикасининг референдуми республика қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир. Ўзбекистон Республикасининг янгиланаётган Конституциясида моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони эса 275 тадан 434 тага кўпаймоқда. Амалдаги 128 та моддадан 91 тасига концептуал ўзгартиришлар киритилмоқда.  Конституция матни 65 фоизга янгиланиши режалаштирилмоқда.  

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукус гарнизонида «Конституция – ўзимизники» шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди