-
Сирдарё вилояти ИИБ Сайхунобод тумани профилактика инспекторлари ёзиб олувчи камера билан иш олиб боришни бошлади.Туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторларига хизмат олиб бориш ҳолатини қайд этиб борувчи “body сamera” камералар тарқатилди.
Ушбу видео камера ходимнинг кунлик иш фаолияти, фуқаролар билан ўзаро мулоқотини узлуксиз ёзиб боради. Камералар ягона бошқарув тизимига уланган бўлиб, марказий аппарат томонидан бошқарилади. Қайд этилишича, профилактика инспекторининг камера ёзуви тизимда коррупциянинг олдини олишга, вазиятларни ҳаққоний ўрганиш ва адолатли чора-тадбирлар кўришга ёрдам беради. Ушбу замонавий ускунани Сирдарё вилоятининг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилган.
Ш.Суяров,ЎзА