Президентимизнинг туризмни ривожлантиришга қаратилган қатор фармон-қарорлари ҳамда яқинда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида ички ва ташқи туризм, шу жумладан зиёрат туризмни кенг оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни шу мақсадда “Наманган халқаро аэропорти” масъулияти чекланган жамиятидан юртимизга ҳамда хорижий шаҳарларга тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўйиш борасида салмоқли ишлар қилиняпти. Жумладан, "CentrumAir” авиакомпанияси билан ҳамкорликда Наманган халқаро аэропортидан биринчи бор "Наманган-Жидда" йўналишидаги авиақатновларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Рўйхатдан ўтиш олдидан аэропорт ва авиакомпания директорлари қизил лента кесиб, рамзий маънода янги йўналишидаги илк парвозга старт берди. Анъанага мувофиқ, ҳаво кемаси аэропортда сунъий сув аркаси ҳосил қилиниб, карнай сурнай садолари остида тантанали кутиб олинди. Авиакомпаниянинг “B-737” русумли ҳаво кемаси Наманган шаҳридан Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига 150 нафар йўловчини олиб кетди. Ушбу рейс водийнинг марказий ҳаво дарвозасидан ҳафтасига 10 мартагача амалга ошириш режалаштирилган. Қайд этиш жоиз, “Наманган-Жидда” йўналишида тўғридан-тўғри биринчи парвозларни йўлга қўйган "CentrumAir” авиакомпанияси мамлакатимиздаги хусусий авиаташувчи компания ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Наманган халқаро аэропортидан Россия Федерацияси, Саудия Арабистони, Қувайт, Уммон, Бирлашган Араб Амирликлари сингари мамлакатлардаги 18 та хорижий шаҳарларга мунтазам авиақатновлар амалга ошириб келинмоқда.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Намангандан Жиддага тўғридан-тўғри авиaпарвоз амалга оширилди