Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани адлия бўлимига II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс Д.И.нинг туман Ахборот-кутубхона марказида 0,5 ставкада мутахассис лавозимида ишлашига қарамасдан, раҳбар уни тўлиқ ишлашга мажбур қилаётганлиги юзасидан мурожаати ижобий ҳал этилди.

— Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида фуқаро Д.И.нинг меҳнат ҳуқуқлари бузилганлиги ҳолати аниқланди, – дейди туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси, 3-даражали юрист Ш.Исмаилов. — Туман Ахборот-кутубхона маркази директорини Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига асосан жавобгарликка тортиш масаласи юзасидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига таклиф киритилди. Ушбу таклифга асосан марказ директорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги  кодекснинг 49-моддасига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди. Шунингдек, фуқаро Д.И.нинг меҳнат шартномаси қонунчиликка мувофиқлаштирилиб берилди.  

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Раҳбар жавобгарликка тортилди