Жорий йилнинг 13-29 март кунлари “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида назорат тадбирлари ўтказилди.

Унда тадбиркорлик субъектларига қарашли 4 та Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.  

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.  

Мазкур ноқонуний ҳолатлар натижасида давлат манфаатларига етказилган умумий зарар миқдори 7,1 миллиард сўмни ташкил этган. Жумладан:  

➖ Юнусобод туманида жойлашган АГТКШ томонидан 2,372 миллиард сўмлик;  

➖ Сергели туманида жойлашган АГТКШда 1,728 миллиард сўмлик;  

➖ Мирзо Улуғбек туманида жойлашган АГТКШда 1,607 миллиард сўмлик;  

➖ Учтепа туманида жойлашган АГТКШда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 1,392 миллиард сўмни ташкил этган.  

Айни пайтда ушбу ноқонуний ҳолатларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.  

ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
4 та АГТКШ томонидан 7,1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган