Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълумот беришича йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва вилоятнинг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида "All Comfort" МЧЖ томонидан Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган YUTONG русумли 10 та янги автобус олиб келинди.
Мазкур автобуслардан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида 701-сонли "Бухоро-Тошкент-Бухоро" йўналишида хизмат кўрсатиш учун бириктириш режалаштирилган.
Натижада "Бухоро-Тошкент-Бухоро" йўналишида кунига қўшимча 550 та йўловчи ташиш имконияти яратилади.
Келгусида корхона фаолияти янада кенгайтирилиб, давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлардан келиб чиқиб, янги туристик йўналишларни йўлга қўйиш режалаштирилган.
ЎзА