Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Яхшибоев эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани муносабати билан Боғот тумани ҳокими лавозимига Баҳромович номзодини тавсия этди. Музокаралардан кейин депутатлар номзодни бир овоздан маъқуллади.
Янги лавозимга тасдиқлангунга қадар Назаров Жаҳонгир Баҳромович Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Сессияда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб, Президентимизнинг вилоятга ташрифи чоғида белгилаб берилган вазифалар ва уларни изчил амалга ошириш чора-тадбирлари хусусида тўхталди. Боғот туманининг иқтисодий салоҳияти юксаклиги, ҳали фойдаланилмаётган имкониятлар жуда катта эканлигини таъкидлаб, ана шу масъулиятли вазифаларни бажаришда туманнинг янги раҳбарияти ва фаолларига муваффақият тилади.
А.Шокиров, ЎзА