Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Фрунзе Шарипов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Урганч тумани ҳокими лавозимига Султанов Ғайратжон Пўлатович тайинланди.
Янги лавозимга тасдиқлангунга қадар Султанов Ғайратжон Пўлатович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Сессияда вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов сўзга чиқиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” ижроси бўйича туман фаоллари олдида турган вазифалар хусусида тўхталди.
Ахмаджон Шокиров, ЎзА