Пойтахтимизда жорий йил 27-28 апрель кунлари 2-Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади.
Ўтган йил илк бор ташкил этилган анжуман 56 мамлакатдан 2 мингдан зиёд иштирокчи – йирик инвесторлар, юқори мартабали меҳмонларни бирлаштирган эди.
Бу йил мазкур йирик тадбир қатнашчилари сони янада ошиши кутилмоқда. Форум давомида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг инвестициявий салоҳиятини атрофлича очиб беришга қаратилган ялпи мажлис, 30 дан ортиқ даврада экспертларнинг қизғин баҳс-мунозараси, шўъба йиғилишлари, давра суҳбатлари ва В2В учрашувлари режалаштирилган.
Тадбирда иштирок этиш учун www.iift.uz сайтида 2023 йил 20 апрелгача онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин.
ЎзА