Халқ депутатлари Қўшкўпир тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига илгари иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК директори ўринбосари вазифасида ишлаб келган Эгамов Бобурбек Давлатназарович номзодини тавсия этди. Музокарада сўзга чиққанлар номзодни якдиллик билан қўллаб- қувватлади.
Овоз бериш натижаларига кўра, Эгамов Бобурбек Давлатназарович Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Сессияда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, бу борада ишлаб чиқилган "Йўл харитаси" ижросини таъминлаш бўйича галдаги вазифаларни белгилаб берди.
Ахмаджон Шокиров, ЎзА