ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Содиқов Содиқжон Бобоевич Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

С. Содиқов 1979 йилда туғилган. 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиалини тамомлагач, меҳнат фаолиятини 2006 йилда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида кардиолог-шифокор сифатида бошлаган. 2009 – 2010 йилларда “Саломатлик-2” ва “Аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш” қўшма лойиҳасининг вилоят бюроси директори сифатида ишлаган. Шунингдек, 2010 – 2021 йилларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг умумий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари бўлган. 44 ёшли С. Содиқов ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

А.Шокиров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди