Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Тошкент шаҳар Татар жамоатчилик маданий-маърифий маркази томонидан давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбат мамлакатимизда бўлиб ўтиши режалаштирилган муҳим сиёсий жараён – Референдум юзасидан бўлди.
Қайд этилганидек, бугун наинки мамлакатимиз, балки глобал миқёсда кечаётган ўзгаришлар Асосий Қонунимизга ўзгартишлар киритишни тақозо этмоқда.
Давра суҳбатида юртимизда кечаётган ана шундай конституциявий ислоҳотлар, халқимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён – умумхалқ Референдумига тайёргарлик, мамлакат тараққиёти ва келажагида фуқароларнинг фаол позицияси хусусида батафсил сўз юритилди.
Н.Усмонова, ЎзА