И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейида М.К.Соколовнинг шу мавзудаги кўргазмаси очилди.

Таъкидланганидек, Михаил Ксенофонтович Соколовнинг асарлари Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейи коллекциясида муҳим ўрин тутади. Дўсти ва шу билан бирга, асарларининг тадқиқотчиси бўлган Н.М.Тарабукин уни ҳаётда ва санъатда  романтик, деб таъкидлаган. Санъатшунос О.Роитенберг устани “гўзаллик рицари ва мафтункор саёҳатчи, Москва рассомлари орасида энг ранг-баранг шахс... у оламни  ўзининг тасаввурида туғилган кўринишида кўради,” дея таърифлаган.

М.К.Соколов 1885 йил 6 (18) сентабрда Ярославлда ҳунармандлар оиласида туғилган. 1898 йилдан 1904 йилгача Ярославль шаҳрида рассомчилик мактабида педагог ва рассом Петр Александрович Романовскийдан таълим олди. 1904 йилда Строганов билим юртига ўқишга кирди, унинг ўқитувчилари С.В.Ноаковский ва С.И.Ягужинскийлар бўлди. 1919-1922 йилларда Ярославль ва Тверь давлат бадиий устахоналарида дарс берган. Бу даврлардаги асарларда авангард йўналишининг таъсири сезилади. 1923 йилдан Москвада яшади.1925 йилда давлат санъат академиясида шахсий кўргазмаси намойиш этилган, аммо тасвирий санъатдаги кубизм оқимидаги ишлар намойиш этилмаганлиги боис муваффақиятга эришмаган.

[gallery-11239]

М.Соколов Москвадаги “1905 йилги хотира” билим юртида дарс берган. 1934 йилдан Москва бадиий ижодкорлар уюшмасининг аъзоси. 1938 йил 26 октябрда 7 йил муддатга ахлоқ тузатиш ва меҳнат лагерига ҳибсга олинган. 1943 йилда унинг соғлиғи ёмонлашади, ундан муддатидан олдин судланганлиги олиб ташланади ва Москвада яшаш шарти билан озод қилинади. Рывинскдаги пионерлар уйида ўқитувчилик қилади. У 1947 йилда вафот этди.

Рассом ўша йиллари санъатдаги ўзига хос йўналишга айланган кубофутуристик услубда ижод қилган бўлса ҳам, сўнгра музейлардан, каталоглар ва журналлардан ўрганиш орқали қадимий усталар йўлига қайтади. М.К.Соколов ўзидан кейин катта мерос қолдирди. Россия музейларида сақланиб келинаётган графика ишларининг катта қисми бор. Рангтасвирда ҳам, графикада ҳам  циклларда ишлаган. Музей коллекциясида “Авлиё Себастян”, “Эҳтирослар”, “Цирк”, “Чавандозлар”, “Чиройли хонимлар”, сўнгги йиллардаги “Балиқлар”, “Қушлар” каби цикллардаги асарлари мавжуд.

И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейи коллекциясида М.К.Соколовнинг 306 та асари бўлиб, уларнинг аксариятини график йўналишидаги асарлар ташкил этади. Рассом асарларининг катта қисми рафиқаси Н.В.Верещагина-Розанованинг дўсти Е.Д.Таненнбергдан олинган. Албатта, кўргазмада намойиш этилаётган асарлар санъат ихлосмандларида катта қизиқиш уйғотиши шубҳасиз.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтмишдаги рассом