Мамлакатимизда 1 апрелдан қурилиш соҳасида бир қатор ўзгаришлар бўдади. Мисол учун, мактабгача таълим қамровини кенгайтириш мақсадида:
Янги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки якка тартибда қурилган уй-жойларни сотиб олиш ва кейинчалик уларни таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш орқали ташкил этишга рухсат этилади.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида ижарага берилган ер участкасида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биносини қурган хусусий шерик томонидан ушбу бинонинг мазкур лойиҳа учун банк кредитлари бўйича гаровга қўйилишига оид чекловлар бекор қилинади.
Кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида боғчалар ташкил этилишига рухсат берилади.
Қолаверса, тадбиркорлар янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари, 2023 йил 1 январдан кейин фойдаланишга топширилган бинолар юзасидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ҳисобланган суммани
3 қаватли бинога – 0,9;
4 қаватли бинога – 0,8,;
5 қаватли бинога – 0,7;
6 қаватли бинога – 0,6;
7 ва ундан юқори қаватли бинога – 0,5 пасайтирувчи коэффициентни қўллаган ҳолда, бино фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тўлайди.
Бундан республиканинг шаҳарлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида жойлашган бинолар мустасно.
Янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари учун мол-мулк солиғи пасайтирувчи коеффицентда тўланади.
ЎзА