«Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Чилонзортумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан Чилонзор туманининг «Хирмон-тепа» МФЙ ҳудудидан ўтган ер усти д-76 мм.ли ўрта босим газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Шу сабабли, бугун, 1 апрель куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар «Хирмон-тепа», «Кичик хирмон-тепа», «Катта хирмон-тепа» МФЙларида жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 5 306 та аҳоли хонадонида ҳамда 14 та улгуржи истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади, дейилади «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарида.
ЎзА