Ижтимоий тармоқларда «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида имзо йиғиш баҳонасида турли номақбул ҳолатларга йўл қўйилаётгани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ушбу ҳолатга муносабат билдириб, қуйидагиларни маълум қилди:

«Ташаббусли бюджет» лойиҳаси Давлат бюджетининг шаклланиши ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жараёнига аҳолини фаол жалб этиш ҳамда жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш мақсадида йўлга қўйилган.

Ўтган қисқа давр мобайнида ушбу лойиҳа доирасида жойларда кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди. Шу боис бугунги кунда мазкур жараён оммалашиб бормоқда.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда «Ташаббусли бюджет» учун айрим соҳа вакилларининг овоз йиғиш ишларига жалб қилинганлиги ҳолатлари кенг муҳокама қилинмоқда.

Шу муносабат билан мазкур масала Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси томонидан атрофлича ўрганилмоқда. Натижалари бўйича қўшимча равишда маълум қилинади.

Мажбурий тарзда бирор бир меҳнатга жалб этиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган ёки мазкур ҳолатдан хабардор бўлган юртдошларимизни mk@senat.uz, «1176» ҳамда «1092» рақамли «ишонч телефон»ларига мурожаат қилишларини сўраймиз.

Мурожаат тезкорлик билан ўрганилиб, зарур чоралар кўрилади. Мурожаатчининг розилигисиз шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор қилинмаслиги кафолатланади».

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Овоз йиғиш» ниқоби остида мажбурий меҳнатга йўл қўйиляптими?