Ислом азалдан маърифатпарвар, тинчликпарвар, эзгулик дини саналган. Диний ва миллий анъаналар уйғунлашиб кетган халқимиз табиатида ўзгаларга эзгулик, мурувват, саховат қўлини узатиш азалдан олий фазилат саналган. Ойларнинг султони саналмиш муқаддас моҳи Рамазон ойида мамлакатимизда эзгу амаллар, хайрли ва савобли юмушлар, ибратли саъй-ҳаракатлар кўлами тобора кенгайиб бораётгани эътиборлидир.

Аслида ҳам мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнларида аҳолини кучли ижтимоий ҳимоялаш, одамларни кўп йиллар мобайнида ўйлантириб келаётган муаммоларга ечим топиш, айниқса эҳтиёжманд, кўнгли ярим инсонларга кўмаклашиш, уларга далда бўлиш борасидаги эзгу амаллар ҳар бир юртдошимизнинг  ҳаётида, тақдирида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда. Зеро, саховат, мурувват, ҳимматибаландлик, яхшиликларга хайрихоҳлик бизларга Пайғамбар алайҳиссаломдан меросдир.

Ислоҳотларнинг ижтимоийлашуви, одамийлик, инсонпарварлик, халқпарварлик давлатимиз раҳбарининг ҳар бир эзгу ташаббусларида мужассам экани халқаро миқёсда ҳам юксак эътироф этилмоқда, ибрат сифатида тан олинмоқда.

Жумладан, шу йилнинг  17 февраль куни Юртбошимиз  Бухоро вилоятига ташрифи жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Ҳолиқназаровнинг кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож оилалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни Умра зиёратига юбориш тўғрисидаги илтимосига розилик бердилар. Бу эса ҳамюртларимиз томонидан катта қувонч билан кутиб олинди.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Президентимизнинг амалий ғамхўрлиги, қўллаб-қувватлаши билан 1400 нафар эҳтиёжманд юртдошимиз муқаддас Умра сафарига йўл олди. Бундай мисли кўрилмаган эзгу ва савобли юмушлар бугунги кунда ҳам фаоллик билан давом эттирилмоқда. Бу муборак сафарнинг харажатлари давлатимиз томонидан қоплаб берилмоқда.

Юртдошларимиз Жидда халқаро  аэропортида ишчи гуруҳ ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қизғин кутиб олиниб, меҳмонхоналарга жойлаштирилмоқда.

Зиёратчилар Макка ва Мадина шаҳарларида барча қулайликларга эга меҳмонхоналарга жойлаштирилмоқда. Уларнинг Умра зиёратини тўкис адо этиши учун зарур барча шароит ва имкониятлар тўкис яратиб берилмоқда. Шу мақсадда ишчи гуруҳ, гуруҳ раҳбарлари, тиббиёт ходимлари мунтазам фаолият кўрсатмоқда.

Умра ибодатини адо этишдек эзгу орзулари рўёбга чиқаётган эҳтиёжманд фуқароларимиз ғоят мамнунлик билан Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар айтмоқдалар. Ёруғ, саодатли кунларимиз учун туну кун дуога қўл очмоқдалар. Бундай савобли ишларнинг ташаббускори бўлган давлатимиз раҳбарини дуо қилмоқдалар.

Шу кунларда Президентимизнинг топшириқларига кўра, Умра зиёратига кетган эҳтиёжманд оилаларнинг  хонадонларидан хабар олинмоқда. Уларга Рамазон туҳфалари топширилмоқда. Яшаш шароитларини яхшилаш, моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлаш ишларига катта эътибор қаратилмоқда.  

Шу билан бирга имом-домлалар маҳалла масъуллари , маҳаллий ҳокимлик идоралари вакиллари билан биргаликда аҳолининг кам таъминланган  қатламларига ифторликка сарфланадиган маблағлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатмоқда. Уларнинг хонадонларида ифторлик дастурхонларини ёзиб, кўнгилларини кўтаришга ҳаракат қилинмоқда.

Муқаддас динимизда эзгу, савобли ишлар мудом  улуғланади. Ибратли амалларга хайрихоҳлик билдирилади. Зеро, меҳр-мурувват, яхшиликлар, савобли амаллар бисёр юртда ривож, барака, тараққиёт, одамларда ҳаётдан мамнунлик, розилик ҳисси устувор бўлади.

 Ҳомиджон Ишматбеков,

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Савобли, ибратли юмушлар бисёр юртда барака ва ривож бўлади!