Пойтахтимиздаги Ўзбекистон Қуролли Кучлари давлат музейида “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 14 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги фармойишида “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!”  мавзусида  фото ва видеороликлар танловини ташкил этиш вазифаси ҳам белгиланган эди. Мазкур ҳужжат ижроси доирасида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА томонидан айни мавзуда эълон қилинган танловга 25 нафар фото ихлосманди томонидан 500 дан ошиқ фотосуратлар ҳамда 52 нафар иштирокчининг юзга яқин видеороликлари келиб тушди.

Ушбу фото ва видеороликлардан иборат ижодий ишларда Қуролли Кучларимизнинг 31 йиллик тарихи, ўтган йилларда мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, соҳа ривожини янги босқичга олиб чиқиш йўлида олиб борилган ислоҳотлар, ҳарбий хизматнинг нуфузи юксалиб, Ватан ҳимояси  ёшларимиз учун чинакам шон-шараф ишига айлангани ўзига хос тарзда акс этганини таъкидламоқ ўринлидир. Ҳар бир фотосурат ва видеоролик Ўзбекистон Республикаси ДХХ Академияси, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар ва Мудофаа вазирликлари, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакилларидан иборат ҳайъат аъзолари томонидан шаффоф ва холисона кўриб чиқилди ҳамда овоз бериш йўли билан ғолиблар аниқланди.  

Ғолибларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи, полковник Валижон Дадажонов ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директор ўринбосари Хушнудбек Худойбердиев миллий армиямиз бугун том маънода халқимизнинг, мамлакатимизнинг ишончли ва мустаҳкам қалқони экани ҳақида сўз юритиб, бу каби тадбирлар ёшларимиз қалбида  ҳарбий-ватанпарварлик туйғусини янада кучайтиришга хизмат қилишини қайд этди.

[gallery-11231]

Шундай қилиб, ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, танловнинг  фото йўналиши бўйича биринчи ўринга Сурхондарё вилоятидан график-дизайнер Аслиддин Алижонов лойиқ деб топилди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги “Ватанпарвар” бирлашган таҳририяти ходими Азиз Норқулов ҳамда “Қашқадарё” ва “Новости Кашкадарьи” газеталари фотомухбири Собир Нарзиевга насиб этди. Видеороликлар йўналишида эса Миллий гвардия матбуот хизмати ходими Жасур Шерматов биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ходими Беҳзод Ҳамраев ва “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари фотомухбири  Сирожиддин Воҳидов қўлга киритди.

- Сифатли ва ишончли контентга эга бўлгани учун ЎзА сайтини доимий кузатиб бораман, -  дейди график-дизайнер Аслиддин Алижонов. – Айниқса, бу сайтда профессионал фотожурналистларнинг ишлари мени жуда қизиқтиради. Танлов ҳақидаги эълонни ўқигач, ҳарбийларимиз ҳаётидан олган фотосуратларимни юборгандим. Очиғи, асло кутмагандим ғолиб бўлишимни. Бу танлов адолатли ўтганини исботлайди. Айтгандай, куни кеча ўзим бир ойлик ҳарбий хизматни ўтаб келдим. Шу қисқа вақтда армия чиндан ҳам ҳаёт мактаби эканини, ҳар бир йигит Ватан олдидаги шарафли бурчини ўташи зарурлигини яна бир бор ҳис қилдим. Энди ҳарбий-ватанпарварлик мавзуидаги фотосуратларимда илгари илғамаган жиҳатларга ҳам эътибор қаратиб, янада кўпроқ ижодий изланишлар олиб боришга ҳаракат қиламан.  

Тадбир якунида ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар янада кўтаринкилик бағишлади.  

Шавкат ТОҲИРОВ, Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!” танлови ғолиблари тақдирланди