Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 13-Қашқадарё округ комиссияси томонидан брифинг ўтказилди. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари, округ комиссияси аъзолари иштирок этди.

Брифингда округ комиссияси раиси Исоқ Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси референдумини юксак савияда ўтказишга тайёргарлик ишларининг бориши ҳақида сўз юритди.

Тадбирда жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдумни ўтказишга тайёргарлик кўриш жараёни тегишли қонунларда белгиланган тартиб-тамойиллар асосида изчиллик билан мувофиқлаштириб борилаётгани таъкидланди. Референдум ўтказувчи округ комиссиясининг ваколатлари ҳақида қисқача изоҳ берилди.

Қайд этилгангидек, Қашқадарё вилоятининг 2 та шаҳар ва 14 та туман ҳудудлари чегаралари доирасида жами 1002 та референдум ўтказиш участкаси ташкил этилди ва улар ҳақидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди.

Участкалар учун аҳоли вакилларига қулай бўлган бинолар танлаб олинди, жумладан участка биноларидан 803 таси умумтаълим мактабларида, 41 таси касб-ҳунар коллежлари, лицей ва техникумларда, 48 таси маҳалла фуқаролар йиғинларида, 16 таси тиббиёт, санаторий ва дам олиш масканларида, 19 таси давлатга қарашли корхона ва ташкилотларда, 35 таси маданият ва спорт марказларида, 13 таси ҳарбий қисмлар ва озодликдан маҳрум этиш муассасаларида, 14 таси олий ўқув юртларида, 9 таси адлия ва давлат хизматлари марказларида, 4 таси тадбиркорлик субъектлари биноларида жойлашган.

30 апрель куни бўлиб ўтадиган мазкур муҳим сиёсий тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида қонунийлик, мустақиллик, холислик, очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик тамойилларига тўла амал қилган ҳолда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кучайтириш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш бўйича ҳам алоҳида мезон тасдиқланган. Унга кўра, референдум эълон қилинган кундан бошлаб, референдум кунига 10 кун қолгунга қадар оммавий ахборот воситалари вакиллари аккредитациядан ўтишлари лозим бўлади.

13-Қашқадарё округ комиссиясининг матбуот маркази ташкил этилган бўлиб, ушбу марказга тажрибали журналистлар, таржимонлар, сиёсатчилар жалб этилган.

Ўлмас Баротов, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Референдум юқори савияда ўтказилади