Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 2-4 апрель кунлари Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ёғингарчилик Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида, тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида кучли бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин.
1-4 апрелда баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, шимолда ва чўл ҳудудларда чанг- тўзон билан секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин.
2-4 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
Самарқанд вилояти Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Aнгрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида; Aндижон вилояти Aндижон, Aсака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.
ЎзА