Миллий олимпия қўмитасида 2022 йил якунлари ҳамда 2023 йилнинг энг муҳим спорт мусобақаларига бағишланган матбуот анжуманида ушбу саволларга жавоб берилди.

Анжуман аввалида ўтган йил давомида олимпия спорт турлари бўйича мамлакатимиз спортчилари қўлга киритган натижалар хусусида қисқача тўхталиб ўтилди.  

Таъкидланганидек, ортда қолган йилда юртимиз спортчилари Россиянинг Владивосток шаҳрида ўтган «Осиё болалари» ўйинларида, Туркиядаги «Ислом бирдамлиги» ўйинлари каби комплекс мусобақаларда муносиб натижаларни қайд этди.  

Ўтган йил давомида Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг тажрибасидан унумли фойдаланиш мақсадида 18 та спорт тури бўйича 16 давлатдан 38 нафар малакали тренер-мутахассислар таклиф этилди. Улар бугунги кунда олимпия спорт турларида самарали фаолият олиб бормоқда.  

Маълумки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бундан икки йил муқаддам "Токио-2020" Олимпиадаси иштирокчилари билан учрашувда мамлакатимизда олимпия ҳаракатини ривожлантириш борасида сўз юритиб, тўрт йиллик ўйинларда жамоавий спорт турлари бўйича натижаларни янада яхшилаш лозимлиги бўйича аниқ кўрсатмалар бериб ўтган эди. Ушбу кўрсатма ва тегишли қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида ўтган йиллар давомида тизимли ишлар амалга оширилди.  

[gallery-11226]

Жумладан, футбол, волейбол, чим устида хоккей, баскетбол(3Х3) йўналишларида сезиларли ютуқларга эришилди. Ёш футболчиларимизнинг қитъа чемпионатида зафар қучиши, чим устида хоккей бўйича эркаклар ва аёллар жамоаларининг бу йилги Осиё ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритгани вазифалар амалда ўз ифодасини топаётганидан далолатдир.  

Юртимиз олимпиячилари учун "Ханчжоу-2022" Осиё ўйинлари жорий йилдаги энг муҳим спорт тадбири саналади. "Париж-2024" Олимпиадасига тайёргарликнинг асосий нуқтаси ҳисобланган қитъа ўйинларида юртимизнинг 400 дан ортиқ спортчилари 39 спорт турида иштирок этишни режалаштирмоқда. 2018 йилги Осиё ўйинларида бу кўрсаткич 30 та спорт турида 232 нафар спортчини ташкил этган эди.  

"Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларига мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 18 та федерация 25 та спорт турида 400 дан ортиқ спортчи билан тайёргарлик кўрмоқда. Олимпия йўлланмалари сони бу гал 100 дан ортиқ бўлиши кўзда тутилган.  

Матбуот анжуманида жорий йил Тошкентда ўтказилиши кутилаётган жаҳон чемпионатларига тайёргарлик, "Тошкент-2025" Осиё ўйинлари, мамлакатимиз спортчиларининг Осиё олимпия кенгаши атлетлар комиссиясидан жой олиш имконияти, бир неча йиллардан бери ўтказилиши кечикиб келаётган Марказий Осиё ўйинлари каби масалалар хусусида ҳам атрофлича фикр юритилди.  

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё ўйинлари ва Париж олимпиадасида неча нафар спортчимиз қатнашади?