Урганч шаҳрида Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. 

Вилоят ҳокимлигига номзод Жўрабек Раҳимов ҳудудни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги таклиф ва режалари ҳақида ҳисобот берди. 

Ж. Раҳимов дастлаб аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш масалалари бўйича режаларини маълум қилди. Президент бу борада мутасаддиларга қатор топшириқларни берди. 

Хусусан, 1 июлгача оилавий тадбиркорлик дастурлари учун берилган 940 миллиард сўмга қўшимча 100 миллиард сўм йўналтирилади. Хива шаҳридаги хизмат кўрсатиш техникуми ҳамда Шовотдаги Қурилиш касб-ҳунар коллежи биносида моно-марказ ташкил этилади. Шунингдек, йил якунига қадар “кооперация марказ”лари Хонқа, Гурлан, Ҳазорасп ва Қўшкўпирдаги бўш турган давлат мулки негизида ҳам ташкил қилинади. 
1 июлга қадар тадбиркорлик ривожланган 94 та маҳаллада микро-марказлар ташкил қилиниб, у ердаги лойиҳаларга яна 50 миллиард сўм имтиёзли кредит йўналтирилади. 

Бундан ташқари: 

 – 2023 йилда маҳаллаларга оилавий тадбиркорликни олиб кириш ва янги тадбиркорларни ташкил қилиш орқали 57 минг аҳоли; 
– касаначиликда салоҳияти бор 240 та маҳаллада меҳнат қуроллари ва жой масаласини ҳал қилиб, 50 минг аҳоли; 
– янги касбларга ўқитиб, ўзини-ўзи банд қилиш орқали 28 минг аҳоли бандлиги таъминланади.

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун берилган 940 миллиард сўмга қўшимча 100 миллиард сўм йўналтирилади