Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар билан учрашди.

Учрашувда вазир сўнгги йилларда мамлакатимизда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижалари, таълим жараёнини сифат жиҳатидан юқори даражага кўтариш бўйича бажарилаётган ишлар ҳамда келгуси вазифаларга тўхталди.

Бугунги кунда ҳар бир олий таълим муассасасида дунёнинг етакчи таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўқиш жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларни кенг жорий этиш, назария ва амалиётнинг, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқаришнинг узвийлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги қайд этилди. Шунингдек, олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлигини ошириш, иқтидорли талабаларни ушбу жараёнга жалб этиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ўқув ҳамда илмий-лаборатория бинолари ва корпуслари, спорт мажмуалари, талабалар турар жойлари каби инфратузилма объектларини қуриш бўйича амалга оширилаётган ишлар алоҳида таъкидланди.

Учрашувда қорақалпоғистонлик олимлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар соҳада амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштириш, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йўналишидаги фикр ва таклифларини билдирди.

Чунончи, барча олий таълим муассасаларида ёш шоир, ёзувчи, драматург каби ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёз ижодкорлар” клубини ташкил этиш, уларнинг ижод намуналарини вазирлик маблағлари ҳисобидан чоп этиш, масофавий таълимни такомиллаштириш мақсадида янги платформа ишлаб чиқиш, тасвирий санъатга қобилиятли ёшларнинг ҳамда машҳур мусаввирларнинг ижодий ишларидан иборат галерея ташкиллаштириш зарурлиги қайд этилди. “Универсиада” спорт ўйинлари қаторига паралимпия ўйинларини киритиш, талабаларнинг хорижда ҳамда республикамиз олий таълим муассасаларида академик алмашинувларини йўлга қўйиш, мамлакатимиздаги барча олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларнинг илмий журналларида қорақалпоқ тилида ҳам мақолаларни чоп этиш имкониятини яратиб бериш, шунингдек, ёшлар ўзларининг стартап ҳамда инновацион лойиҳаларининг вазирлик томонидан қўллаб-қувватланиши юзасидан таклифлар билдирилди.

Билдирилган таклифлар ва кўтарилган масалалар, уларнинг ижобий ҳал этилиши ҳамда қўллаб-қувватланиши юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири қорақалпоғистонлик ёшлар билан учрашди