Туркиянинг “Демирорен” ахборот агентлиги тасарруфидаги www.dha.com.tr, www.ntv.com.tr ва бошқа бир неча оммабоп сайтлар саҳифаларида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ташкил этилган Халқаро сув конференцияси тафсилотларига бағишланган “Илгари дунёдаги тўртинчи йирик кўл бўлган Орол денгизини тиклаш ишлари олиб борилмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Унда ушбу анжуманда нутқ сўзлаган Ўзбекистон вакили илгари дунёдаги 4-йирик кўл бўлган ва сувларига глобал исиш каби экологик муаммолар таъсир кўрсатган Орол денгизи атрофида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақидаги атрофлича маълумотларни тақдим этгани қаламга олинган.  

“Ўзбекистон Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири  Саида Мирзиёева 22-24 март кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро сув конференциясида қатнашиб нутқ сўзлади. Унинг таъкидлашича, вақт ўтиши билан Орол денгизи глобал исиш ва шунга ўхшаш экологик омиллар туфайли кема қабристонига айланган”, деб ёзади Туркия оммавий ахборот воситалари.  

Мақолада Ўзбекистон ҳукумати томонидан Оролбўйи минтақасини молиялаштириш, унинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, маҳаллий аҳоли фаровонлигини ошириш, минтақада яшил боғлар барпо этиш учун 14 миллион доллардан ортиқ бюджет маблағи ажратилгани ҳам маълум қилинган.  

“Ўзбекистон вакили ўз нутқида Президент Шавкат Мирзиёев  илгари сурган ташаббус натижаси ўлароқ, БМТ Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги 75-сессиясида  «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюцияси қабул қилинганини таъкидлади. У халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистоннинг Орол денгизини қутқариш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни давом эттиришга чақирди”, деб ёзади турк оммабоп сайтлари.  

Г.Сатторова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро сув конференцияси ва унда Ўзбекистоннинг иштироки Туркия ОАВ нигоҳида