Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Кегейли туманида Қорақалпоғистон Республикасида саноатини ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилмоқда.
Қайд этилганидек, сўнгги олти йилда Қорақалпоғистонда 15 триллион сўм инвестиция ҳисобига 5 300 дан зиёд лойиҳа амалга оширилди. Тадбиркорлар сони 2 баравар кўпайиб (11 мингдан 23 мингга), 46 мингта доимий иш ўрни яратилди.
Илгари саноати энг паст бўлган 6 та туманда ишлаб чиқариш 2-3 баравар ошиб, Қорақалпоғистондаги улуши 12 фоизга етди (2016 йилда 7 фоиз).
Айниқса, кимё, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, текстиль ва тўқимачилик, фармацевтика саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2 баравардан зиёд ўсган.
ЎзА